Телефон ҳақида латифалар

Бир куни таксида қўрқоқ, саргузаштпараст ва зиқна одам кетаётишса, бирдан такси ёнидан бошқа машина келиб урилибди. Шу пайт такси машинаси жойида айлана бошлабди, ҳайдовчи машинани тўхтата олмай саросимада...
Қўрқоқ:
— Вой-дод! Тўхтанг машинани! - деб бақира бошлабди.
Саргузаштпараст ҳайдовчига:
— Ие, шошмай туринг! Сэлфивидео қилиб олай! - деса, зиқна:
— Таксини километр ҳисоблагичини ўчирмайсизми!? - дермиш.
— Мени қўл телефоним уй телефонига айланиб қолди.
— Нега?
— Нуқул электр қувватлагичда туради...!
Бешта оғайни чойхонада ўтирса, телефон жиринглабди:
— Алло, адаси, кеча мен сизга айтган тилла занжирни бугун қўшнимиз сотиб чиқди. Олаверайми?
— Ҳа, олавер!
— Кейин, интернет орқали янги телефонга ҳам буюртма бериб юбормоқчиман, майлими?
— Майли!
— Келаси ҳафта 8 март байрами экан. Шунга янги кўйлак ҳам тиктирмоқчиман. Уйдаги пулдан олиб, тикувчига бориб келсаммикин дегандим?!
— Хўп майли, боравер!
Телефон суҳбати тугагач, йигит телефонни жойига қўйиб дебди:
— Оғайнилар, манави телефон ўзи кимники эди???
Уйида қўл телефонини унутиб қолдирган эр ишхонадан хотинига қўнғироқ қиляпти:
— Азизим, телефонимни ўчириб қўйсанг. Жиринглайвериб сени безовта қилади.
Хотини:
— Сизга Алишердан СМС келди. Бугун тунда кутар эмиш...! Кўзига уйқу келмаётган экан...! – дебди жаҳл билан.
Эри:
— Мени уйга киргизмайсанми??? – деса, хотини:
— Нега энди!? Бугун кечаси ухлашингиз учун дарвозани ёнига жой тайёрлаб қўйдим! – дермиш.
Қиз йигитдан сўради:
— Ласеттингиз борми?
Бола:
— Йўқ!
Қиз:
— Нархозда ўқийсизми?
Бола:
— Йўқ!
Қиз:
— 2 этажли уйиз борми?
Бола:
— Йўқ!
Қиз:
— Унда сизга борт!
Бола:
— Нима сан билан танишиш учун Прадоимни сотиб Ласетти олишим, Westminster'дан Нархозга перевод қилиб, 3 этажли уйимни бузиб 2 этаж қилишим кереми? Йўқ, ман бунақа қиломийман узур! Санга борт!!!
Қиз:
— Ало, ало, ман ҳазиллашудим!!!
— Тууут—тууут—тууут
Ярим тунда бир аёлнинг телефони жиринглабди:
— Алло, ким бу?
Гўшакдан маст эркакнинг овози келибди:
— Ҳозир мен телефонда гапиряпманми?
Аёл асабийлашиб:
— Йўқ, телевизорда гапиряпсан!
— Вой, жонли эфирга кийимсиз чиқдимми?!
— Яхши қиз, сизни суратга олсам майлими?
— Нега керак сизга???
— Телефонимни экранига қўймоқчиман, болаларим унга тегмасликлари учун...
Ота: Ўғлимни телефонини қўлимга олиб, қарадим. Хотинимни рақамини "Хўжайин" деб ёзиб қўйибди. Мени рақамимни нима деб сақлаган экан??? "Хўжайиннинг хўжайини" деган ёзув чиқди. Маъқул!
Бир маст одам милицияга қўнқирок қилиб:
— Алло, милиция. Бу ерда 1000 киши ўлиб ётибди.
Милиция:
— Алло, алло, сиз ҳозир қаердасиз?
— Қабристонда.
Бир қиз дугонасига маслаҳат бермоқда:
— Агар севган йигитинг сени рашк қилишини хоҳласанг, унга мана бунақа смс хабар ёзиб юбор!:
"Жоним, яқинда тўйим бўлади. ...вой узр, сизга кетиб қолибди".