Уддабуронлар ҳақида латифалар

— Ҳой эгачи, ўғлингизни уйлантирибсиз. Бундай чиройли ҳам ақилли қизни қаердан топдингиз?
— Вой ўргилай... Институт дарвозаси олдида турсам, бир тўда қизлар чиқиб келишяпти. Шундай олдига бориб, чиройлилар чапга, ақллилар ўнгга ўтсин дедим. Ҳаммаси ўтди. Фақат битта қиз у тарафдан бу тарафга югуриб ўта олмай турган эди. Ундан сўрадим:
— Нега бир тарафга ўтмаяпсан? – десам, у қиз:
— Бир ўзим ҳар иккала тарафга қандай ўта оламан? – деди. Кейин шу қизни келин қилдим.
Боғдаги дарахтлардан олма ўғрилётган болакай қўлга тушиб қолибди.
— Ҳозир мен сенга ўғрилик қилишни ўргатиб қўйман!!! – деб боғбон болани қувлаб кетаётса, болакай шартта тўхтаб:
— Илтимос амаки, ўргатинг. 3-мартта қўлга тушишим. Ҳечам ўргана олмаяпман билдирмай олмаларни олишни, - дермиш.
Фил йўлда кетаётса, йўлидан чумоли чиқиб қолибди.
— Қаердан келяпсан чумоли? – дебди.
— Тоғдан, - дебди чумоли.
— Тоғда ўт-ўланлар қанақа экан? – сўрабди фил ундан.
— Тизза бўйи, - дебди чумоли.
Синф раҳбари ўқувчиларга:
— Эртага синф хонасини таъмирлашга 50 минг сўмдан олиб келинглар, - деса, ўқувчилар:
— Устоз, нега бунча қиммат? – дейишибди.
Шунда устози:
— 30 минг сўмни менга берасизлар, қолгани ўзингизга. Ота-онангизга 50 мингдан йиғдим деб айтаман, - дебди.
Ўқувчилар бир овоздан:
— Келишдик, устоз! – дейишибди.
Онаси:
— Нега кундалигингда фақат 2 ва 3 баҳолар турибди. 5 оласанми ўзи ё йўқми?!
Бола:
— Ахир 2 га 3 ни қўшсак 5 ку ойижон!
Бойиб кетиш ниятида тадбиркор бўлишни режа қилдим. Бизнес режа ҳам ишлаб чиқдим. Кейин билсам, солиқ кодексида мен учун режалар аллақачон ёзиб қўйилган экан.
Буюртмачи тайёр бинони қабул қилиб олаётиб 50 метр ерга қазиб қурилган қудуқни кўриб қолибди. Қудуқни атрофини ғишт билан ўраб, охирига катта чироқ ҳам ўрнатилган эмиш.
— Бу нима? – деб сўрабди прорабдан.
— Мана сиз берган лойиҳа чизмаси бўйича қурдик, - деб чизмани узатибди прораб.
Буюртмачи чизма туширилган қоғозни 180 градуска айлантириб:
— Ахир бу 50 метрли минора эди-ку! – деган экан.

Эрнинг 8 март куни аёлига айтаётган сўзларига:
Хоҳлайсанми? Сенга ойни совға қиламан! Истасанг юлдузларни, қуёшни, сайёраларни, денгиз-у дарёларни совға қиламан!
Сўрайвер! Пул тўланмайдиган ҳамма нарсаларни сўрайвер!

Болакай отасидан сўрабди:
— Дада, 2 та савол берсам майлими?
— Майли, сўра!
— Биринчиси - менга янги ўйинчоқ олиб берасизми? Иккинчиси - нимага йўқ?
Бир куни икки киши битта сигирни талашиб қолибди. Сигир кимники эканини аниқлаш учун қозига мурожат қилишибди. Икки киши бўлса сигирни бир у томонга, бир бу томонга тортармиш. Қози бўлса ўртада сигирни сутини соғиб турган экан.