ДАН-ходимлари ҳақида латифалар

Гаи ходими:
— Яхши қиз, ҳайдовчилик гувоҳномангиз борми?
— Ҳа бор.
— Қани бир текшириб кўрайлик...
— Илтимос, олиб қўйманг!
— Нега?
— Чунки гувоҳномадаги расмга жуда чиройли тушгандим-да.
Икки ГАИ ходими йўлда зерикиб туришган экан. Бир аравакаш бобой кўриниб қолибди.
ГАИшниклар ҳазиллашмоқчи бўлиб бобойни тўхтатишибди.
— Отахон, ҳужжатларингизни кўриб қўяйликчи.
Шунда отахон қамчиси билан отни думини кўтариб:
— Бардачокда эди, олақол!!!
Учта жинни мотоциклда қочиб кетаётган экан, йўлда ГАИ ходими таёқчасини кўрсатиб, "тўхтааа", - деса
Жиннилар:
— ЭЭ, қаерга ўтирасан, жой йўқку, - деб ўтиб кетишибди.
Бир ҳайдовчини ГАИ тўхтатиб:
— Ҳужжатларингизни тақдим этинг, - дебди. Ҳайдовчи ҳужжатларни берибди.
— Қоидани буздингиз, жарима ёзаман, - дебди ГАИ ходими.
Ҳайдовчи:
— Майли, ёзинг,- дебди.
— Менга бирор нарса таклиф қилмайсизми?, - дебди яна ГАИ.
— Менга турмушга чиқинг, - дебди ҳайдовчи.
ГАИ шу заҳоти унга ҳужжатларини қайтариб, қочиб қолган экан.
Бир ёлғиз қария автомобилини катта тезликда ҳайдаб кетаётса, орқасидан ГАИ машинаси қувлай бошлабди. Чол тезликни янада ошириб, улардан қочишга уринибди. Охири қараса, қочиб кетишнинг иложи йўқ! Автомобилини тўхтатиб, тушибди. Чолнинг ёнига ГАИ ходимлари келиб:
— Нега биздан қочишга уриндингиз отахон?, - дейишса, қария ўйлаб ҳам ўтирмай:
— Бир неча йиллар илгари хотиним мени ташлаб, ГАИда ишлайдиган эркак билан қочиб кетган эди. Сизларни кўриб, менга хотинимни қайтариб беришмоқчи деб ўйлабман!, - дермиш.
ГАИ ходимлари воқеа жойини кўздан кечириб, баённома ёзишмокда.
Майор:
— Йўл кенглиги - 6 метр, ўнг тарафда чуқур ариқ бор. Оқ рангли Матиз 30-35 ёшлар чамаси эркак кишини уриб юборган. Машина дарахтга олди билан урилган.
Сержант:
— Ёздим.
Майор:
— Ўша эркак кишининг танаси бошсиз ҳолда ариқ ичида. Калласи эса асфальт четида.
Сержант:
— Ўртоқ сержант. "Аспалт" деб ёзиладими? ёки "Асфальт" дебми?
Майор бироз ўйланиб, каллани бир тепиб ариққа тушириб юборибди-да, — Майли каллани ҳам ариқ ичида деб ёзақол, - дебди.
ГАИ ходими автомобилни тўхтатиб деди:
— Нега тунелдан ўтаётганда чироқни ёқмадингиз?
Ҳайдовчи:
— Мен бошқа шаҳардан келганман. Бу тунелни чироғи қаердан ёқилишини билмайман...!
3456 - йил. Ўзбекистон тарихи фани. Ўқитувчи қизил таёқни кўрсатиб, сўради:
— Болалар, биласизларми бу нима?
Ўқувчилар жавоб берди:
— Ҳа биламиз. Бу таёқ билан ГАИ қабиласи ов қилган ва оиласини боққан.
Бир куни ГАИ ходими ҳайдовчига:
— Қани, "Куф" денг-чи, - дебди.
Ҳайдовчи дарҳол текширувчини чўнтагига юз мингни солиб қўйибди.
Пулни олиб, яна "Куф" дейишини талаб қилибди. Шунда ҳайдовчи яна эллик минг берибди. ГАИ ходими эса:
— Йўқ! Биринчи галдагидек "куфланг", - дермиш.
Учта жинни мотоциклга ўтириб кетаётишса йўлда уларни ГАИ тўхтатибди.
Жиннилардан бири ГАИ ходимига қараб:
— Кўрмаяпсизми? Сизга жой йўқ! - деган экан.