Бир эркак машинасини ҳадеб артиб, қучоқлаб, маъюс ҳолда машинани силаб қўярмуш
Буни қўшниси кўриб:
— Ҳа қўшни, машинани сотимоқчимисиз дейман?! - деса, ҳали эркак:
— Йўғ-е, хотиним ҳайдовчилик гувоҳномаси олди, - дермиш.
Смс суҳбати:
— Салом яхши қиз!
— Салом!
— Танишсак бўладими? Исмингиз нима?
— Меникими? Шоҳида.
— Меники эса баргида.
Уч ой йўл ҳаракати қоидаларини ёдлабман.
Кўчага машина ҳайдаб чиқдим... Ё тавба... Ундан кўра уч ой дуоларни ёдласам бўларкан!
Афанди кечаси кўчада дайдиб юрса, қўшниси:
— Ҳа қўшни, ярим кечасида нима қилиб юрибсиз? - деса, афанди:
— Уйқим қочиб кетди. Шуни қидириб юрибман, - дебди.
Бир куни ўрмонда барча ҳайвонлар базм уюштириб ўтиришса, бир қуён хансираб келиб, "Жонингдан умидинг бўлса қочиб қол!" дебди.
Ҳамма туриб қоча бошлабди. 2 км югуришгандан кейин шер тўхтаб:
— Мен ҳайвонлар шоҳи бўлсам, ким қувиб келаяпти, - деб сўраса, қуён:
— Эрим уйга маст бўлиб келди. Жаҳли жуда чиққан, - дермиш.
Икки ака-ука узоқ масофани қай бири яхши кўра олишини синаш учун беллашишибди.
— Ака, ҳов анави ўрмоннинг орқасидаги чўлда бир чумоли кетаяпти, - деса, акаси:
— Ҳа, укажон. Ўғил бола чумоли дегин, - дермиш.
Бир йигитга кўчада майда пул зарур бўлиб қолибди.
Чўнтагига қўл солса, 50 минг сўмлик чиқибди. Атрофда ҳеч ким йўқ, фақат йўл четида ГАИ ходими турган экан.
— Кечирасиз, шуни майдалаб бера олмайсизми?! - дебди йигит пулни узатиб.
ГАИ ходими пулга қараб туриб:
— Узр, ўзи ҳозиргина постга турдим. Ҳали пул йўқ, - дермиш.
— Ишхонангиздаги раҳбарга муносабатингиз қандай?
— Худди хотинимга ўхшаш. Раҳбаримиз озгина ёқади,озгина қўрқаман ва бирозгина бошқаси бўлишини истайман...
— Нимага бу ерга қалампир экмайсиз?
— Чунки ўсмайди.
— Нега қалампир ўсмайди?
— Чунки экмаймиз-да...
Қари қассобнинг икки ўғли бор экан. Қаерда уруш-жанжал, қаерда ўғирлик, безорилик бўлса ака-укаларни қўли бўлар экан.
Ҳар қанча уринса ҳам, ўғилларини тарбия қилолмаган отаси қишлоқ қозисига мурожаат қилибди. Қози уларни чақириб келишни буюрибди. Ота икки ўғлини олиб қози ҳузурига келибди.
Қози катта ўғилни чақириб "Уят қани?", - деб сўрабди. Ака жим тураверибди. Қози: "Сенга уят қаёқда деябман", - дебди. Яна жим тураверибди.
Жаҳли чиққан имом "Ҳой бола, уят қани деябман" деб бақирибди.
Шунда ака-ука туриб қочишибди.
Укаси:
— Ака нима бўлди, нега қочдик? - деб сўраса.
Акаси:
— Ука, қоч, қозининг уятини кесиб кетишибди, биздан кўряпти, - деган экан.