— Сен биринчи узат!
— Йўқ, сен узат!
— Биринчи узат!
— Узат!
— Бунақада ошни тарқатиб бўлмаймиз. узат, кутиб қолишди меҳмонлар.
Хотин эрига:
— Мени ҳеч қаерга олиб бормагансиз...!
Эр:
— Майли, эртага ахлат ташлашга бирга олиб кетаман.
Ёш ўқитувчи синфга кириб келиб:
— Салом болажонлар, - деса, синфдаги болалар бир овоздан:
— Йўқол, чиқиб кет! - деб бақиришибди.
Қўрқиб кетган ёш ўқитувчи директор хонасига югуриб кириб, вазиятни тушунтирса, директор:
— Бу синф ўқувчиларига аввал "қармоқ" ташлаб илинтириб олиш керак. кейин дарс бошлайсиз. Юринг кўрсатаман, - деб синф эшигини тепиб кирибди-да:
— Орангизда ким глобусни копток қилиб ўйнай олади? - сўрабди.
Ўқувчилар:
— Глобус нима ўзи? - дейишибди.
— Глобус ҳақида янги ўқитувчингиз гапириб беради, - деган экан.
— Компьютерим принтерни кўрмаяпти.
— Қанақасига?
— Шунақа деб ёзиб чиқяпти. Принтерни компьютеримни олдига олиб келиб қўйсам ҳам кўрмаяпти.
— Қўлинг билан кўрсатиб кўр-чи...!
— Алло, менга ёрдам керак!
— Нима гап?
— Иккита қиз мени талашиб уришмоқда!
— Хўш, нима бўпти?!
— Хунуги ғалаба қиляпти!
Қиз йигитига қўнғироқ қилиб:
— Нега шунча қўнғироқ қилсам ҳам жавоб бермадингиз?
Йигит телефонига қараб олиб:
— Вой, 23 мартта қўнғироқ қилибсан. Нима гап?
— Бугун учрашувимиз бор эди. 11 та қўнғироғим шунга эди!
— Қолган 11 тасичи?
— Учрашувга нега келмаганингизни билмоқчи эдим.
— 24-сини-чи?
— Орамиз очиқлигини айтмоқчи эдим.
Бир йигит қизни орқасидан югуриб:
— Яхши қиз, сиз билан танишсам бўладими?
Қиз ортига ўгирилиб:
— Йўқ, - деса, йигит қўрқиб кетиб:
— Вой, худога шукур-ей, - дермиш.
— Менга жуда кучли будильник керак.
— О, айни вақтида келдингиз. Бизда зўри бор. Аввал ўт ўчирувчиларнинг сиренаси чалинади, унинг ортидан артиллерия овозлари эшитилади. Бу ҳам фойда бермаса, устингизга бир челак совуқ сув сепади. Шундан кейин ҳам ўрнингиздан турмай ётаверсангиз ўзи ишхонангизга қўнғироқ қилиб, сизнинг касал бўлганингизни билдириб қўяди.
— Кучсизлик қилмасмикан?..
— Яна биттаси бор. Юқоридагиларни бажарганидан кейин ҳам уйғонмасангиз, гўрков билан домлани ҳам қидириб топиб келади.
Ҳурматли қўшнилар!
Мени квартирамдан эшитилаётган мусиқа сизларга ёқса, батареяга 1 мартта уринг. Ёқмаса 2 мартта, кейинги мусиқага ўтиш учун эса 3 мартта уринг!
Муаллиф: 7 қаватдаги қўшнингиз.
Афанди бир куни товуқларига қараб ҳаёл суриб ўтирса, хотини кўриб:
— Нимани ўйлаб ўтирибсиз, - дебди.
Афанди:
— Биз энг олий мавжудод бўла туриб, шу парандаларчалик бўла олмаймиз. Қара, битта хўрозни қирқта хотини бор, болалари эса беҳисоб бўлса ҳам, ҳеч қайси бирига алимент тўламайди ва энг қизиғи бирорта ҳам қайнонаси йўқ, - дебди.