Бир ҳайвонлар мамлакатида қайси ҳайвон гуноҳ иш қилиб қўйса сочи олиниб ташланар экан. Бир куни шер гуноҳ иш қилиб, сочи олинганда ҳамма устидан кулибди. Шу пайт у ўрмонда айланиб юрса, йўлидан сичқон чиқиб қолибди. Шер унга:
— Эй сичқон, мен мушукка ўхшайманми? – дебди. Сичқон бўлса:
— Ҳаддингдан ошма! Мен типратиканман, — деб бақириб берибди.
Талабалар шеъри:
Орзиқиб кутаман ҳар куни сени,
Узоқдан кўрганда кўзларимда нам.
Ҳеч кимга бермайман ҳеч кимга сени,
Мени қадрдоним - стипендиям!!!
— Нимага бу ерга қалампир экмайсиз?
— Чунки ўсмайди.
— Нега қалампир ўсмайди?
— Чунки экмаймиз-да...
— Нега хотинингга янги кўйлак сотиб олмоқчисан? Барибир у билан ажрашмоқчисан-ку?
— Хотиним эски кўйлакда судга бормайман деяпти.
Болакайдан сўрашибди:
— Сенга янги йилга нима совға қилай?
Бола ўйланиб туриб:
— Билмиман, лекин иккита бўлсин!!!
Наркоздан чиққан бемор кўзини секин очар экан, юзига ҳар хил бўёқларни суртиб олган ҳамширани кўриб:
— Ё Оллоҳ! Қайси гуноҳим учун мени дўзахга жўнатдинг, - дермиш.
Иккита Гаи ходими хизмат машинасида кетаётишса, олдидаги машинанинг ойнасига ёпиштирилган реклама ёзувига кўзи тушибди: "Автомобиль сотилади. Қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг".
Гаи ходимлари ҳайдовчини телефонда гаплашгани учун жаримага тортмоқчи бўлиб, эълонда кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилишибди.
— Алло, эълон бўйича сўрамоқчи эдим.
— Ҳа, албатта. Сўрайверинг, - дебди телефонини "Баланд овоз" режимига ўтказиб қўйган ҳайдовчи.
Гаи ходими ҳайдовчини гапга солаверибди. Бироздан кейин Гаи ҳайдовчига:
— Илтимос телефонингизни қўлингизга олиб гаплашсангиз, яхши эшитилмаяпти, - деса, ҳайдовчи:
— Жон деб гаплашардим. Фақат ортимдан боядан бери биттаси думга ўхшаб эргашиб келяпти-да. Биласиз-ку, буларга баҳона топилса, дарров тўхтатишади! - дермиш.
Ўқитувчи ўқувчидан сўрабди:
— Шекспир нечанчи йилда туғилган?
— 1564 йилда.
— 1565 йилда эса нима бўлган?
— Шекспир 1 ёшга тўлган.
Бувиси бўйи етган набира қизига дебди:
— Набирагинам, туғилган кунингга бир чиройли дуо қилиб қўяй...
Бўйи етган қиз шошиб бувисига дебди:
— Бувижон, менга ажойиб йигит учрашини дуо қилинг! У йигитсиз бир дақиқа ҳам яшай олмай...
Бувиси ўйланиб туриб дермиш:
— Йўқ, яхшиси сен билан яшай оладиган йигит учрашини сўраб дуо қиламан!
Муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган оддий аскар чодирли шаҳарча йўлаги бўйлаб кетар экан, ёнидан ўтаётган генералга ҳарбийча салом бермай ўтиб кетибди. Ҳайрон бўлган генерал аскарни тўхтатибди.
— Менинг кимлигимни биласизми, ўртоқ оддий аскар?!
— Ҳой, йигитлар! — қичқирибди ёш аскар, чодирли шаҳарчага қараб, — Бу ёққа келинглар, маза қиласизлар. Мана бу қария ўзининг кимлигини эсидан чиқариб қўйибди.