Нимага куёвларга 40 килограмлик қопни кўтаришда муаммо бўлади-ю, 50 килограмлик келинни кўтариш муаммо эмас?!
Хотин эрига деди:
— Адаси, мен қўшниникига чиқиб кетяпман. 5 минутда қайтаман. Ҳар ярим соатда қозонни кавлаб туринг, тагига олиб кетмасин...!
Бир куни афанди чайнаган сақичини бурнига ёпиштириб кетаёса, қўшниси кўриб қолиб:
— Ие, ҳа афанди тинчликми?! Бурнизга сақични нега ёпиштириб олибсиз, - деса, афанди пинагини бузмай:
— Эй тақсир, мен бир камбағал одам бўлсам... Камбағал одамни эса бойлиги кўзини ёнида туриши керак, - деган экан.
— Ўйлаб қарасам, умримнинг ярмида ўтириб чиқибман.
— Қамоқдами?
— Йўқ. Телефонни титкилаб.
Учта аскар - рус, қирғиз ва ўзбек картада қимор ўйнаб ўтиришса, командир келиб кўриб қолибди. Аскарлар карталарни беркитишибди. Командир:
— Хизмат вақтида қимор ўйнаб ўтирибсизларми? деса,
Рус аскар:
— Ўйнамадим, ўлай агар, - дебди.
Қирғиз ҳам:
— Тил тортмай ўлай, картам умуман йўқ, - дебди.
ШУнда ўзбек аскар:
— Ўртоқ командир, манави иккита ўликлар билан карта ўйнаб бўладими ахир...?! - дермиш.
Футбол жамоаси мураббийси ўз лавозимидан озод этилар экан, ўрнига янги сайланган мураббийнинг қўлига 3 дона рақамланган конвертда хат тутқазибди ва дебди:
— Бу конвертларни ҳозир очмагин! Оғир дамларинг келганда бирин-кетин очаверасан...!
Орадан озгина вақт ўтиб, команда яна мағлубиятга учрай бошлабди. Шунда мураббий 1-рақамдаги конвертни очибди. У ерда: "Ҳамма айбни менга ағдаравер!" деб ёзилган экан. Мураббий шундай қилибди.
Орадан яна вақт ўтибди. Мавсум тугаб, кетма-кет мағлубиятлар команда мураббийсини оғир аҳволга солиб қўйибди. 2-рақамли конвертни очганида у ерда "Катта ваъдаларни бер!" деган ёзув ўқибди. Яна маълум вақт мураббийни тинч қўйишибди.
Учинчи йил мағлубият! Ҳеч қандай ғалаба йўқ! Муҳлисларнинг норозиликлари! Сўнгги конвертни очган мураббийни кўзи шу ёзувни ўқибди: "Хатларингни ёзавер!!!"
Қизлар ётоқхонасига келган йигитдан қоровул сўрабди:
— Сиз кимни олдига?
Йигит жавоб берибди:
— Кимни тавсия қилган бўлардингиз???
Йигит ва қизнинг телефондаги суҳбатидан:
— Алло, азизим, бу йил ҳам контрактга кирибсизми?
— Ҳа!
— Унда яна тўрт йил уйланмай турасиз...
— Нега?
— Мен ҳам контрактга кирибман...
Банкка босқинчилар кириб ҳаммага бақира бошлашибди:
— Тескари ўгирил, ёт! Агар ким бизни юзимизни кўрса, отиб ташлаймиз!
Бир одам:
— Мен кўрдим, - деб юборибди. Шу заҳоти тўппончани олиб отиб ташлашибди. Яна сўрашибди:
— Яна ким кўрди?! - деса, четроқда ётган одам:
— Мени хотиним кўрди, - дермиш.
Кунларнинг бирида Афанди хотинига деди:
— Мен мажлисга бораман, кеч қолсам керак, дарвозани беркитиб ётаверинглар.
— Яхши, сиз келгунча зерикиб ўтирмай театрга бора қоламан, - деди хотини.
— Нима, театрга? Ким билан?
— Албатта мажлисга бормаган одам билан-да!