Афанди қозилик қилиб турганда, бир деҳқон билан дурадгор арзга келдилар. Ўз фойдасига ҳукм чиқаришини илтимос қилиб дурадгор Афандига эшик, деҳқон эса ҳўкиз пора берди. Афанди масалани кимнинг фойдасига ҳал қилиш ҳақида кўп ўйланиб, охири деҳқон фойдасига ҳукм чиқарди.
Бундан хафа бўлган дурадгор:
— Тақсир, бизнинг эшик нима бўлди? - деб сўради.
— Эшигингизни ҳўкиз сузиб синдириб қўйди, - жавоб берди Афанди.
Афандининг ошнаси ундан сўради:      
— Мулла Насриддин, бола-чақангиз кўпми?
— Болам кўпу, чақам камроқ,— деб жавоб берди Афанди.
Суд. Наркотик тарқатиш устида иш. Адвокат гувоҳ қўшнидан сўраяпти:
— Айбланувчи сизга наркотик берганми?
— Йўқ!
— Унинг хотиничи, хотини берганми?
— Кечирасиз, гап ҳали ҳам наркотик ҳақида кетяптими?
Сим ёғоч устида икки монтёр ўтирарди. Пастдан қари кампир ўтиб қолди. Монтёрларнинг бири кампирга:
— Онахон, ҳов анави ерда ётган симни узатиб юборинг!
Кампир симни монтёрга узатди-ю, йўлида давом этди. Монтёр эса шеригига:
— Кўрдингми, сенга нима дегандим? "Ноль" деганим рост эканми? Сен бўлсанг, "фаза, фаза", - деб валдирайсан!
Бир аёл такси тўхтатди. Таксичи бир оз юргандан кейин машинани жўхоризорга бурибди. Ўртасига боргандан сўнг, жўхориларни тепиб текислабди ва чойшаб ёзибди.
Аёл қўрқиб:
— Илтимос, ундай қилманг бошимда 1та эрим, 4та болам бор, - деса.
Таксичи:
— 1та эриз, 4та болангиз бўлса, мени 20та товуғим бор. Ундан кўра тушиб ёрдам беринг, - дермиш.
— Пул борми?
— Йўқ.ᅠᅠᅠ
— Топсамчи?
— Сиздан ўта миннатдор бўлардим.
Бир куни тушлик дастурхони атрофида инглиз дипломати рус сиёсатчисига шундай дебди:
— Агар мушукка озгина бўлса ҳам горчица едира олсанг, битта зиёфат мендан.
Рус сиёсатчиси шу заҳоти ўйлаб ўтирмасдан шартта мушукни бўйнидан ушлабди. Унинг оғзининг олдига қошиқ тўла горчицани олиб берган экан, мушук аччиқ ҳидидан руснинг қўлига чанг солиб, қўлини қонатибди-да, тезда пастга сакраб тушибди.
Инглиз дипломати рус дўстига маъноли қарабди мушук томон юрибди. Мушукнинг олдига бир парча гўшт ташлабди-да, мушук ея бошлаганда, аста-секин думини кўтариб, орқа тешигига озгина горчица суриб қўйибди.
Мушук орқаси қизиб, ачишиб кетаётганини сезиб, жойидан сапчиб туриб қочибди. Ресторандаги столлардан бири тагига кириб олиб, бир оёғини кўтарибди ва жон холатда шошиб орқасини ялай бошлабди.
Инглиз дипломати рус сиёсатчисига мушукни кўрсатаркан, шундай дебди:
— Баъзиларга айрим нарсаларни қандай едириш кераклигини ўрганиб олдингми?
Дарахт тепасида ректор, декан ва кафедра мудири ўтиришган экан. Бир пайт дарахт тагидан талаба ўтиб қолди.
Ректор:
— Келинглар, унинг оёғи остига 10000 сўм ташлаймиз. Уни олиб, ҳурсандчилик учун ичади. Биз уни қўлга тушуриб, стипендиясидан маҳрум қиламиза.
Декан:
— Йўқ, яхшиси 50000 сўм ташласак, бутун группа ичади. Ҳаммасини стипендиясини бекор қиламиза.
Кафедра мудири декан қулоғига:
— Яхшиси, ректорни дарахтдан итариб юборсак, ярим соатдан сўнг бутун институт ҳурсандчилигидан ичади.
Йигит билан қиз учрашувга чиқибди.
Йигит жуда уятчан экан, қиз эса уни қучоқлаб ўпишини хоҳлаб турибди.
Сал туриб қиз:
— Вой, кўзим оғрияпти.
Йигит қизни кўзидан ўпиб:
— Энди оғримаяптими, - дебди
— Йўқ...Вой, бўйним оғрияпти...
Йигит бўйнидан ўпиб:
— Энди оғримаяптими?
— Йўқ.
Сал нарида кузатиб турган бир чол келиб йигитга:
— Ўғлим геморойни ҳам даволайсанми?, - дермиш
Нега Пахтакор куз келганда чемпионатда 1 ўринга чиқиб олади, - деб сўрабди бир муҳлис.
Унга жавобан директор:
— Шуни ҳам билмайсизми? Кузда пахта етилади, - деган жавоб берди.
— Унда Нефтчи нефть келиши учун Арабларни чемпионатига йўл олиши керак эканда?