Севган қизи билан уришиб қолган йигит дўстидан 100 долларга заҳар топиб беришини сўрабди.
Дўсти:
— Жиннимисан?! Шунча пулга заҳар олгунча, 2 метр арқон олиб ўзингни осақол, - деса, дўсти:
— Ўзимни оссам бўғилиб ўламан-ку! - деган экан.

Насафий дегани янги ашула айтибди. Уни куйлаган ашулаларини реанимация бўлимидаги беморларга 5 мартта қўйиб берсангиз, тезроқ тузалиб, реанимация бўлимидан қочиб чиқиб кетиб қолишади.

Харидор дўконга келиб, мана бу пулть қанчадан? - деса - сотувчи:
— 10 минг, - дебди.
Харидор:
— Намунча қиммат? - деса, cотувчи:
— Ҳозир бизда акция кетябди. Биттасини 20 минга олсангиз, иккинчисни текинга берамиз дебди.
Харидор:
— Зўрку биттаси текин эканда депти !

Иккита одам кафеда овқатланиб бўлгач, официантга қараб:
— Ҳисоб қанча бўлди? - дебди.
Официант футбол мухлиси экан:
— Ливерпуль-Брайтон 1:0, - дебди.
Таъқиқланган жойда балиқ овлаётган одамни ёнида инспектор келиб:
— Сизга катта миқдорда жарима ёзаман, - дебди.
— Нима қилай инспектор!? Бу ерда дам олиб ўтирсам, шу балиқ ўзи сувдан чиқиб келаверади, - дебди.
— Қандай қилиб? Қани кўрсатинг-чи?! - деса, ҳалиги одам балиқни сувга ташлаб юборибди.
— Қани балиқ чиқиб келаётгани? - дебди инспектор.
Ҳалиги одам:
— Қанақа балиқ? Мен бу ерда шунчаки дам олиб ўтирибман! - деган экан.
— Мактаб бозори қилдингизми?
— Ҳа! Кундалик, валерианка ва камар сотиб олдим.
— Уйда бир ошхўрлик қилмаймизми?!
— Йўқ, биз озмоқчимиз-ку!
— Унда ош марказига пиёда борақолайлик...!
Бизни шаҳаримизда қоидалар жуда оддий.
Ёғингарчилик бошландими? Демак, кўчаларга асфальт қилинади.
Асфальт қилиндими? Демак сув қувурлари алмаштирилади.
Бир хонали уйга сиғган нарсаларимиз 2 хонали уйга сиғмай қолиши аллақачон исботланган.
Икки йигит:
— Ёшим ўтиб қолди дўстим.
— Нега ундай деяпсан?
— Авваллари "Нега уйланмаяпсан?" дейишарди. Энди бўлса, "Нега шу пайтгача уйланмагансан?" деб сўрашяпти.