Кичкина пашша учиб кетаётса, йўлидан фил чиқиб қолибди.
Пашша:
— Қочасанми ёки уриб ўтайми? – деса, фил:
— Майли, ўтган сафардагидек чалиб ўтиб кетақол, - дебди.
— Нимага сиз табассум қилганингизда бир кўзингиз кулиб турса ҳам бир иккинчиси ғамгин бўлади?
— Иккинчи кўзим сунъий-да!
Танкчилар шиори:
— Зирҳларимиз мустаҳкам, танкларимиз тезюрар!
Учувчилар шиори:
— Баланд ва янада баланд кўтариламиз!
Алоқачилар шиори:
— Қанча қаттиқ бақирсанг, шунча узоқ масофада эшитилади!
Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг шиори:
— Ўзимиз ҳам учмаймиз, бировга ҳам бермаймиз!
Мен уни жуда-ям соғиндим. Биз доим бирга бўлишимиз керак. Асло ажралмасдан бир умр ёнма-ён яшашимиз шарт! Мен ва пул – бир бутунмиз!
Бир аёл қизига нима деса ҳам “Вой” деяверар экан.
Охири онаси қизига:
— Агар яна “вой” десанг, турмушга бериб юбораман, - деса, қиз:
— Вой-вой-вой! – деб юборибди.
Бир одам ўғил фарзандли бўлибди. Улфатларини зиёфатга чақириб уларга дебди:
— Келганингизда эшигимизни қаттиқ тепиб очиб кираверинглар!
— Нега тепар эканмиз? Қўлимиз билан очиб кирамиз, - дейишса, ҳалиги одам:
— Қўлингизда совға-саломлар билан оча олмайсизлар-да! – деган экан.
— Бир одам ўлими олдидан бор-йўқғини болалар уйига ташлаб кетган экан.
— Йўғ-е... Нималарни қолдирибди у ерга?
— Бешта боласини!
Баъзи давлатларда яшаш қийин эмас, бойларни тўйдириш қийин бўлиб қолди...
Йигит билан қиз телеграмда ёзишмоқда.
Йигит:
“Кечқурун ресторанга борсак,...”
Қиз:
“Ростанми!? Қаерга борамиз?”
Йигит:
“Шошмай тур! Охиригача ёзиб олай! Кечқурун ресторанга борсак, ҳамма дўстларим йиғилиб бўлишган экан. Фақат мен билан Азизни кутиб туришган экан.”
Оддий ишчиларни асранглар!
Агар улар касал бўлиб қолсалар, ишхоналарда фақат раҳбарлар ва текширувчилар қолишади.