Сўровнома:
— Сизга қайси канал ёқади?
— UZREPORT TV.
— Нимаси ёқади?
— Ер шарини айланиб туриши.
— Доктор, мен грипп бўлиб қолдим. Қандай маслаҳат берасиз?
— Мендан нарироқ туринг!
Қиз ва йигит аразлашиб қолибди:
— Олинг мана узугингиз. Менга бошқа қўнғироқ қилманг, - деб ўгирилиб кетаётган қизнинг орқасидан йигит бақирибди:
— Ҳой!!!
Қиз юриб кетаётиб, ҳозир кечирим сўрайди, тўхтатиб ялиниб-ёлворади, деб ўйласа, бир пайт йигитнинг товуши эшитилибди:
— Узукни шкатулкада бергандим, қани???
GreenCard ютиб анчадан буён ватанига қайта олмаётган киши тилла балиқ тутиб олибди:
— Тила тилагингни эй одамзод!
— Мени Ўзбекистонга қайтариб юбора оласанми?
— Буни иложи йўқ! Агар иложи бўлганида, ўзим ҳам Сирдарёга қайтган бўлардим.
Қиз йигитига дебди:
— Жоним, биз қачондир турмуш қурамиз-а?
Йигит:
— Нима, биз ақлдан озганмизми?!
Икки дўст учрашиб қолишибди. Бири иккинчисидан сўрабди:
—Ўртоқ, охирги марта қачон чўмилдинг?
Дўсти жавоб берибди:
— Икки йилча бўлди шекилли.
— Ҳа яхши...
— Ўзинг-чи, қачон чўмилдинг?
— Мен охирги марта олти ой олдин бассейнга боргандим.
— Балиқ бўлиб кет-ей, ўртоқ!
— Нега аёлларнинг тепа сочи тўкилмайди?
— Билмадим, нега экан?
— Чунки уларнинг хотини бўлмайди!
Статистик маълумотларга кўра, битта йигитга 8 та қиз тўғри келади. Менда қиз йўқ! Демак, қайсидир аблаҳ 16 та қиз билан юрибди…
Ичмайдиган, уйим-жойим дейдиган, меҳнаткаш, тўғрисўз, вафодор эркаклар ҳудди ҳумо қушига ўхшайди.
Ҳамма у ҳақида эшитади, лекин ҳеч ким учратмайди!
Ўрмондаги ҳайвонлар зерикиб, одамларга ўхшаб "Гап" ейишмоқчи бўлишибди.
Ҳамма йиғилиб, қура ташлашибди. Биринчи бўлиб “Гап” бошлаш шерхонга тушибди. Кейинги навбат қуёнга тўғри келибди.
Келаси ҳафта шанба куни шерхонни гапига ҳаммаси йиғилишибди. Шерхон ҳам шерлигини қилиб, ҳар бир ҳайвонга 1 литрдан ароқ қуйибди. Гап-гапга қўшилиб, роса ичишибди. Тун ярмига борганда ароқ тугаб қолибди. Бўри шерхонга қараб:
— Шерхон, гап-гапдай бўлсин. Яна бирор литр топгин, - дебди.
Шерхон бўлса:
— Мен-ку ароқ топаман. Газак йуқ-ку!? - дебди.
Бўри:
— Олиб келавер! Газакни топармиз..., - дебди.
Шерхон яна 1 литр ароқ олиб келибди. Кейин нима бўлиб ўтганини эслай олмасмиш.
Эрталаб туришса, қуён кўринмас эмиш. Ҳаммаси қуён уларни уйғотмай кетиб қолган деб ўйлашибди.
Орадан 1 ҳафта ўтиб, “Гап” бериш навбати қуёнга келибди. Қуённи уйига
бориб, эшигини тақиллатишибди. Эшикни қуённинг хотини очибди.
Бўри:
— Эринг қани? – деса, хотини:
— Ўтган ҳафта “Гап”га кетганди, қайтиб келмади... – дермиш.