Ота-оналар мажлисида бир боланинг отасидан ўқитувчи сўрабди:
— Мактабимиз учун нима қилиб бера оласиз?
Ота:
— Порталга ёзиб бера оламан!
Шундан кейин бу отани ўғли мактабни битириб кетгунча умуман мажлисларга чақириб безовта қилишмабди...!
Иккита ўқитувчи дарсдан кейин ресторанга бориб ўтиришибди. Ҳадеганда официант келавермабди. Шунда ўқитувчилардан бири ресторан менежерини чақиртириб шикоят оҳангида дебди:
— Қачондан бери ўтирибмиз. Нега официантлар биздан буюртма олишга келишмаяпти, келиб қарашмаяпти? - деса, менежер:
— Биздаги официантларни ҳаммаси сизни талабаларингиз экан. Шунга "Сен қара, сен қара!", - деб ошхонада беркиниб туришибди, - дермиш.
Ёш келин эрталаб ошхонага чиқибди-ю, аксира бошлабди.
Биринчи аксирганида кулиб:
— Буниси Январь, - дебди.
Бироздан кейин иккинчи мартта аксириб:
— Энди буниси Февраль, - дебди. Шунақа қилиб, Март, Апрель, Май, Июнь, Июль, ...
Бир пайт орқасига ўгирилиб қараса, қайнотаси ўтирган экан. Келин:
— Вой, адажон кўрмабман сизни. Анчадан бери ўтирибсиз? - деса,
қайнотаси:
— Январдан бери ўтирибман, - дермиш.
Суд жараёни кетмоқда. Судья айбланувчига савол берибди:
— Айбланувчи, исмингиз нима?
— Исмим Бегуноҳ! Шахсимни тасдиқловчи ҳужжатларнинг барчасида шундай!
— Бегуноҳмисиз???
— Ҳа жаноб! Адолатли ҳукмингиз учун раҳмат! Мен кетдим!
Чол ёшликни эслайлик деб, кампирини севишганлар боғига олиб борибди. Гаплашиб туришса, боғ қоровули хизматчиси келиб:
— Жарима тўлайсиз! Аҳлоқсизлик учун! - дебди.
Шунда чол:
— Узр болам, биринчи марта кечира қол, - дебди.
Ҳалиги қоровул ўйланиб туриб:
— Майли сизни кечираман! Аммо, манави кампирни аввал ҳам кўп мартта огоҳлантирганман, - дебди.
Иккита қашшоқ дайди аҳлатхонада ўтиришибди.Бири:
— Эшитдингми? Мамлакатда кризис бошланибди.
— Йўқ эшитмадим. Кризис ўзи нима у?
— Кризис бу... масалан сени бой одамлардан танишинг борми?
— Йўқ!
— Энди бўлади!
Оддий аскар рота командирига шикоят қилибди:
— Ўртоқ командир, мени бошқа қисмга ўтказиншингизни сурайман.
— Нима учун? Бирор сабаб борми?
— Бу қисмда аскарлар ҳар куни тўй-тўй ўйнашади. Мени қўлимга этикни бериб, тўйни видеога олдиришади.
— Яхшимасми? Ҳар куни тўй кўрасан...
— Яхшиликка яхши, лекин эртасига тўйни дискини сўрашади-да...
Рус тили дарсида:
— Сегодня какая погода?
— Совуқ Мария Петровна, майлими деразаларни ёпсак?
— По русский, пожалуйста!
— Аҳмоқ, тентак, майлими окна закрыть?
Бир куни ўрмон ҳайвонлари армияга бормоқчи бўлишибди.
Тиббий кўрикдан ўтиш учун биринчи бўлиб қуён кирибди. Ҳафа бўлиб қайтиб чиқибди.
Айиқ сўрабди:
— Нима бўлди қуёнвой?
Қуён:
— Олишмади. Олдимдаги иккита тишим узун экан... Кел айиқвой, сени олдингдаги иккита тишингни суғуриб ташлаймиз. Сени армияга олишади.
Айиқ тишларини суғуриб, кўрикка кириб кетибди. Бироздан сўнг "Қани қуён?" деб бақириб чиқибди.
Ҳайвонлар:
— Ҳа нима бўлди? - дейишса, айиқ:
— Мени оёқларим қийшиқ экан. Тишларим эмас, - деган экан.
Бир аёл деразадан қараб туриб, рўпарадаги уйда кир осиб чиқаётган қўшнисини кўрсатиб:
— Адаси, қаранг! Анави аёл кирларни чала ювар экан, - дебди.
Эри индамабди. Эртасига, индинга яна шу ҳолат такрорланаверибди. Учинчи куни хотини деразадан қараб:
— Ҳайрият-ей, анави аёл бугун кирларни тозза ювибди, - деса, эри:
— Йўқ, мен эрталаб деразаларимизни артиб қўйдим, - дермиш.