Хотин эрига дебди:
— Адаси, мен ҳомиладорга ўхшайман. Энди нима бўлади?
Эри:
— Нима бўларди!? Ўғил ёки қизимиз бўлади...
Бир киши банк эшиги олдида писта сотар экан. Дўсти келиб унга дебди:
— Оғайни, 50000 минг қарз бериб тура оласанми?
— Узр! Мен қарз бера олмайман. Ўртада шартнома бор, - дебди пистачи.
— Қанақа шартнома? - ҳайрон бўлиб сўрабди дўсти.
— Банк писта сотмайди, мен қарз бермайман...
Бир инсонни буханка нон ўғирлаганликда айблаб, 1ойга қамашибди.
Ўғри ўзича фикрлаб:
— Битта нонга бир ой қамашди. Энди бир ой текинга нон беришади, - дермиш.
Такси тўхтатган 4 та йигит:
— Вокзалга ташлаб қўясизми?
— Ўтиринглар!
Ҳайдовчи:
— Росса ичганмисизлар дейман-а, йигитлар?!
— Йўғ-е, нималар деяпсиз?!
Ҳайдовчи:
— Автомобилни олди ўриндиғига тўртталангиз ҳам ўтириб олганингизни кўриб сўраяпман-да!!!
Бир шоир ғазал битиб мавлоно Абдурахмон Жомийнинг ҳузурида ўқиди. Сўнг қаддини ғоз қилиб деди:
— Ғазални подшо саройининг дарвозасига осиб қўймоқчиман, зеро эл аро шуҳрат топса.
— Унда ғазални сеникилигини қаердан билишади? Эл аро машҳур бўламан десанг, ғазалингни ёнига ўзингни ҳам осиб қўй, - деди мавлоно Жомий.
Институт аудиториясида дарс кетяпти. Ўқитувчи доскага мураккаб формулаларни ёзиш билан банд. Талаба йигитлар эса карта ўйини билан машғул.
Йигитлардан бири қўлидаги картани нотўғри ташлаб, ўйин қоидасини бузган эди, ёнидаги ўртоғи:
— Эй, тушунмадим...!!! Манга қара! Нима бу??? - деса, доскага ёзаётган ўқитувчи шошиб-пишиб:
— Ҳозир, ҳозир ҳамма формулаларни тушунтириб бераман, - дермиш.
Кечаси ичиб келган эр эрталаб зўрға бошини ёстиқдан кўтариб бақиряпти:
— Эҳ қайнонама, шунақаям одам бўласизми!
Бу гапни эшитган хотини югуриб келди:
— Тинчликми, онам сизга нима ёмонлик қилдилар?
— Тўғрисиямда! Қизларига шундай исм танлашганки, эрталаб эслай олмайман!
Бир куни журналист футболчидан сўрабди:
— Нега сиз бошқа иш қилмайсиз ёки истеъфога чиқмайсиз? Яхши ўйнай олмаяпсиз-ку.
Футболчи:
— Ие, унда оиламни ким боқади?! Майдонда сал-пал югуриб, катта маош оляпман..., - дермиш.
— Банкоматни бузиб, пул олиш учун хакер қандай йўл тутади?
— Қўлига болға ва ноутбукни олади ва банкоматга келиб, уни болға билан уриб бузади ва пулларни олади.
— Ие, унда ноутбук нега керак?
— Ноутбуксиз хакер - хакерми?!
Инструктор машиналар тирбанд йўлдан кетаётса, олдиндаги автомобиль қоидаларни бузиб, хавфли ҳаракатлар билан ҳайдай бошлабди. Жаҳли чиққан инструктор автомобильни қувиб ўтиб, ойнадан бақирибди:
— Қайси аҳмоқ ўргатган сенга машина бошқаришни?!
— Вой устоз, ассалому алайкум! - дермиш ҳайдовчи...