Эрталаб туриб мактабга кетмоқчи эдим, соатга қарасам мактаб тугаган экан.
Биринчи синфда:
— Тошматов, икки карра икки нечи бўлади?
— Тў-ў-ўрт!
— Нега йиғлаяпсан?
— Беш бўлишини хоҳлайман.
Бешинчи синфда:
— Тошматов, икки карра икки нечи бўлади?
— Тўрт!
Коллежда:
— Тошматов, ҳалигача билмайсанми!? Икки карра икки нечи бўлади?
— Ўзингиз айтаверинг устоз, қанча бўлади...?
Кечадан бери телефонимга СМС келади. Нима эмиш, “Замонавий ва озода жамоат хожатхоналарини ташкил этинг ва солиқ имтиёзларига эга бўлинг!” Замонавий қилиб-ку қуриб қўйишар, аммо озодалигини қандай сақлашади? Бечора тадбиркорларимиз...
Тунда афандининг сигирини ўғирлаб кетишибди. Эрталаб одамлар афандига “Сигирни маҳкам боғлаш керак”, “Айб ўзингизда...”, “Деворларингиз ҳам паст!”, “Айб ўзизнгизда... Дарвозаниям яхши бекитиш керак...”, “Шунақаям ухлайдими одам деган!?” – деяверишибди. Шунда афанди уларга қараб:
— Ўғрига-ям озгина айбни қолдиринглар! - дермиш.
Бир талаба эрталаб машинасида шошиб ўқишга кетаётиб, қизил чироқда ўтиб кетибди. Йўл четида беркинолмасдан турган ГАИ дарров тўхтатибди.
Ҳужжатларни текшира туриб дебди:
— Бекорчи эканмиз-да?!
— Ҳа бекорчимиз! - дебди талаба.
— Давлатни пулларини еб ётибмиз денг...?!
— Ҳа, шундай! – дебди яна.
— Талаба эканмиз-да...?!
— Бу ерда талаба фақат менман...!
Статистика қўмитаси ходимлари дунёда энг кекса инсонни аниқламоқчи бўлиб, Тибетга боришибди. У ерда бир кекса отахон дуч келибди. Улар
— Ёшингиз нечида отахон? - деб сўрашибди.
— 150 да - деб жавоб берибди.
— Э-э,... Дунёда энг кекса инсон сиз бўлсангиз керак-а? - деб қувониб туришса, отахон:
— Билмадим, дадамдан сўраб кўрай-чи?! - дермиш.
Қуён шапка кийиб ўтса, бўри "Нега шапка кийиб олдинг?" - деб шапалоқ урар экан. Шапкасиз ўтса, "Шапканг қани?" деб шапалоқ урар экан.
Қуён шерга арз қилгандан сўнг, шер бўрини чақириб, ақл ўргатибди:
— Сен қуёнга "Сигарет олиб кел", - дегин. “Гугурт қўшиб келмадингми?” деб уриш. Гугурт қўшиб келса, "Сендан гугурт сўрадим-ми?" деб ургин, - дебди.
Буни қуён эшитиб турган экан.
Бўри қуённи сигаретга жўнатибди. Қуён гугурт ҳам олибди-да, яшириб олибди.
— Мана сигарет, - дебди.
Бўри:
— Гугурти қани? - деса, қуён:
— Мана гугурт, - дебди. Шунда бўри ўйланиб туриб “Шапканг қани?” деб бир шапалоқ қўйиб юборган экан.
Хотин эрига:
— Дадаси биз яқинда биттага кўпаямиз, - деса эри хурсанд бўлиб кетибди.
— Ростанми? Жуда зўр бўпти-ку! Ўғил эканми ёки қизми? – деса, хотини:
— Онам бизникига кўчиб келяптилар, - дермиш.
Ишга шошилиб чиқиб кетаётган эрини хотини тўхтатибди:
— Тўхтанг-чи адаси. Ҳеч нарсани унутмадингизми? – дебди ҳар куни ишга кетишдан аввал болалари билан ҳайрлашиб кетиши кераклигини эрига эслатмоқчи бўлиб...
Эри шошиб-ҳовлиқиб чўнтагини кавлабди-да 10 минг чиқариб, хотинига бериб “Бошқа йўқ, ушла! Бори шу!” деб югуриб чиқиб кетаверган экан.
Икки курсдош гаплашяпти:
— Кўйлагимни икки кун кетма-кет ювдим. Бугун ёқаси яна кир бўлибди, - деса, дўсти:
— Ёқангни ювгандан кўра бўйнингни ювсанг, ёқанг кир бўлавермайди, - дермиш.