— Қаҳратон қиш куни подшо Афандини чақиртириб буюрди:
— Яланғоч, қасрнинг томига чиқиб, тонг отгунча турсангиз икки юз танга мукофот бераман!
Афанди шартга рози бўлиб, шом вақтида кийимларини ечди-да қаср томига чиқиб кетди. Совуқда қотиб қолмаслик учун у ўзи билан катта бир тошни олиб чиқиб, тонг отгунча тошни у ёқдан-бу ёққа юмалатиб чиқди.
Подшо ва аъёнлар Афандини совуқда қотиб ўлган деб ўйлаган эдилар, Афанди эса, эрталаб томдан соғ-саломат тушиб подшога таъзим қилди ҳамда ваъда қилинган тангаларнинг берилишини талаб қилди. подшо сўради:
— Мулла Насриддин, кечаси кўзингизга ўт кўринмадими?
— Тоғнинг тепасида йилтиллаган ўт кўринди,— деди Афанди.
— Шартни бузибсиз, ўша ўтга исингансиз, шунинг учун сизга танга берилмайди!—деди-да, подшо Афандини ҳайдаб чиқарди. Ёзда подшо вазири билан овдан қайтишда ниҳоятда чанқаб, чой ичиш учун Афандининг ховлисига келишди. Афанди улар олдига талқон қўйди ва дастурхонга қистай бошлади.
— Ташналикдан ўлар ҳолатга келдик, чой қайнатиб чиқинг,— буюрди подшо. Афанди «хўп бўлади» деди-да, уйига кириб кетиб, қайтиб чиқмади.
Подшо Афандининг орқасидан кириб қараса, у қумғонни узун ёғочга илиб қўйиб тагидан ўт ёқмоқда. подшо ҳайрон бўлиб сўради:
— Ёғоч учида турган қумғон ҳам ердан ўт ёққанда қайнайдими?
Афанди бепарво жавоб берди:
— Қаср томида туриб, тоғдаги оловга исинса бўлар экан-ку, ердан ёқилган ўтга ёғоч учидаги қумғон қайнамас эканми?!
— Доктор, илтимос, ҳозироқ келинг. Хотинимнинг аппендицити қаттиқ безовта қиляпти!
— Хавотирланманг, 2 йил олдин хотинингиз аппендицитини кесиб олиб ташлаганман. Бир одамда аппендицит иккинчи маротаба ўсиб чиқмайди!
— Тўғри, доктор. Лекин одамда иккинчи хотин пайдо бўлиши мумкин.
— Хотин, йигит-қиз, чол-кампир, ота-она бу қўшма сўзларда эркаклар биринчи айтиладику, нимага "КЕЛИН КУЁВ" деган сўзда аёллар биринчи айтилади???
Жарроҳ куёв, қайнотасини операция қилишга тайёрланмоқда.
Қайнота:
— Ишга жуда жиддий қаранг, куёвбола! Шуни унутмангки, мен ўлсам, қайнанангиз шу куниёқ қизиникига кўчиб боради.
Бир куни подшо Афандидан сўраб қолди:
— Шу одамларга ҳайронман-да. Доим бир-бирлари билан жанжаллашганлари-жанжаллашган. Жанжал нимадан чиқаркин-а, Афандим?
— Одамлар бир-бирларига беҳосдан «аҳмоқ бўлма!» деб юборадилар. Жанжал шундан чиқади.
— Бўлмаган гап! Шу арзимаган гапдан ҳам жанжал чиқадими?!
— Чиқади.
— Чиқмайди!
— Аҳмоқ бўлманг! — деди Афанди жўрттага.
— Жаллод!— деб қичқирди подшо азбаройи жаҳли чиқиб кетганидан.
— Ана, айтмадимми, тақсир, битта «аҳмоқ бўлма»га жанжал тугул, ўлим чиқдику! Боринг бўлмаса, аҳмоқ бўла қолинг!
Биласизми нима сабабдан эркаклар аёллар учун тик туриб қадаҳ кўтаришади?
Аёллар уларнинг қулоғига "бугунга етар" дея вишилламаслиги учун!
Машойихларнинг гапи бор: Равон йўл, албатта бирон бир бойнинг уйига олиб боради.
Алло, милиция, мен йўлда қўйни босиб юбордим.
— Йўл чеккасига суриб қўйиб, кетишни давом этаверинг.
— Хоп, а велосипедини нима қилай?
Корхона раҳбари минбарга чиқволиб:
— Олдин ҳам яхши яшардик, хозир ҳам яхши яшаябмиз бундан кейин ҳам яхши яшаймиз! - деса,
Котиба ўрнидан туриб:
— Бизчи? - дермиш.
Кичкинагина болакай йўлда кетаётиб ўзича қўшиқ айтаяпти:
— Оҳ, энди сени ўзганинг лаблари эркалайди!
Бир йигит уни эшитиб деди:
— Нима севган қизинг ташлаб кетдими?
— Йўқ... Чупа-чупсимни йўқотиб қўйдим...