Икки врач операция столидаги бемор олдида суҳбатлашишяпти:
— Даволаймизми ёки яшайверсинми!?!?!?!!!!!
Футболчилар майдонга мамлакатни шон-шарафини ҳимоялаймиз дея баланд парвоз гап билан чиқишди, аслида эса оддийгина футбол ўйнасалар етарди.
Эр хотинига мақтанди:
— Қара, қанчалик кўп балиқ овладим!
— Бошимни қотирманг! Қўшнимиз уйга келишдан аввал балиқ сотадиган дўконга кирганингизни кўрибди…
— Нимасини айтасан… Балиқ кўплигидан ярмини дўконга топширишимга тўғри келди…
Никоҳ - шундай воқеаки, ундан сўнг эркак гул сотиб олишни тўхтатиб, озиқ-овқат сотиб олишни бошлайди.
Чол денгиздан тилла балиқ ту­тиб олди. Тилла балиқ тилга кир­ди:
— Кампиринг ҳалиям борми?
— Ҳа.
— Ундай бўлса мени еб қўявер.
Афанди бозорга бораман деб отини эгарлаётса, оти 1000 сўм бериб "Damas'да бориб келавер" деярмиш
Талаба бу — аҳоли қатламининг қиммат телефон тутувчи, аммо ҳисобида маблағи йўқ кишисидир.
Ота-онангиз ухлашингиздан олдин сизларга қандай эртакларни айтиб беришарди?
"Институтни тугатганингдан сўнг роса кўп пул топасан" - деган эртаклари ҳамон эсимда...
Эрталаб соат 8:15 да уйдан югуриб чиқдим. 8:00да бошланган дарсга улгуршим керак-ку ахир!
— Ҳақиқий йигитлар қандай қизларни севади?
— Бошқа йигитни севадиган қизларни севишади.
— Нима учун?
— Ўша йигитдан қизни тортиб олиш "йигит кишининг" иши-да!