Одамлар биринчи мартта МЧСнинг тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи тўғрисидаги СМС хабарига амал қилиб уйда ўтирибдилар.

Жангчи:
— Агар жанг давомида патрон тугаб қолса нима қиламан?
Прапоршик:
— Душманни чалғитиш учун ўт очишни давом эттирасан.
Эркак дўстидан сўради:
— Хотинингга 8 мартда нима совға қилдинг?
— Эркинлик совға қилдим, эркинлик!
— Бугун мени портфелингизни қаҳвахонада қолдириб келибсиз деб мазҳара қилмайдиган бўлдинг! – мақтанди эр.
— Қизиқмисиз!? – ҳайратланди хотини. — Ахир эрталаб ишга портфелсиз кетгандингиз-ку!
Ҳаёт – бу ютуқли лоторея! Ҳар бир инсонга албатта ютуқ чиқади. Икки метр ер-жой берилади.
Ишга яна кеч қолиб келган ходимнинг олдидан раҳбар чиқиб сўрабди:
— Хўш, бу сафар нимани баҳона қиласиз?
— Айтсам ишонмайсиз! Бекатда автобус кутиб...
— Балки бу сафар мен эшитмаган бирор гапни айтарсиз?!
— Бугун кўринишингиз жуда ажойиб ўртоқ бошлиқ...
— Қачон буюк келажак келади?
— Қанақасига келсин?! Ахир у келажак-ку!
Янги Каптива машинаси светорофда тўхтаса, орқасидан Ласетти келиб қарсиллатиб урибди. Каптивадан бақувват йигит тушиб қараса, орқадан урган машинани ойналари тонировка қилинган экан. Бориб ойналарни синдиргудай қилиб ура бошлабди. Бир пайт қора ойналар туширилган экан, ичида 2 та қўриқчиси катта амалдор ўтирган экан.
Каптивани эгаси унга қараб:
— Боядан бери машинангизни пулини кимга беришни билмай чақиряпман, - дермиш.
Араб шайхи юртидан чиқиб кетаётиб, божхона кўригидан ўтмоқда.
Божхона ходими:
— Ўзингиз билан қимматбаҳо нарсаларни олганмисиз?
Араб шайхи:
— Ҳа. 145 кг олтиним бор. Олиб кетсам бўладими?
Божхона ходими:
— Йўқ, мумкин эмас!
Араб шайхи ёнида турган хотинига қараб:
— Эшитдингми? Сен қоладиган бўлдинг.
“Овқат еб ўтирибсанми, ҳеч кимни эшитма ва гапирма!” деб ўргатар эди оналар ёш болаларига.
Фаҳмлашимча “катта креслода” ўтирганлар бу иборани жуда яхши ўзлаштирганга ўхшашади.