Бир куни помидор билан бодринг чўмилаётган экан. Ёнига карам келса,
— Кел, чўмиламиз! – дейишибди.
Шунда карам:
— Ҳозир ечиниб олай, - деб ечиниб-ечиниб йўқ бўлиб кетган экан.
Боғчада иккита болакай ўйинчоқ машинани олиб тортишмоқда:
— Бу мени машинам. Уни мен ҳайдайман!
— Йўқ, мени машинам. Мен ҳайдайман!
Тарбиячи уларни тинчлантириб дебди:
— Бўлди уришманглар. Мана, Сардорни қаранглар, машинани талашмаяпти...
Сардор бўлса:
— Калити менда-ку, ўзим ҳайдайман-да барибир... – дермиш.
31 декабрь ижтимоий тармоқларда йил сарҳисоблари куни. Тўхтатиб бўлмас ёлғон куни
Учта хотин суҳбатидан:
Биринчи хотин:
— Эрим ҳар байрам кунлари тўйиб ароқ ичади.
Иккинчи хотин:
— Мени-ям эрим ичади. Фақат чойхонага борган кунлари ичади.
Учинчи хотин:
— Мени эрим... – деб турса, эри келиб қолиб дебди:
— Хотин, календарга қара-чи, бугун байрамми? “Йўқ” дейсанми!? Унда мен чойхонага кетдим, – дермиш.
Чет элда қаттиқ шамол туфайли юз минглаб одамлар электр токисиз қолса жар солишади.
Лекин айрим ҳудудларда ҳеч бир сабабсиз, минглаб одамлар электр токисиз қолса ҳеч кимни иши йўқ.
Уйқу Wi-Fi га ўхшайди. Кўчада, ишда, ўқишда бизни топади. Лекин кечқурун ўрнимизга ётганимиз заҳоти, “Точка доступ не найдено” бўлиб қолаверади.
Ҳайдовчи:
— Ҳой уста бола, бурама михларинг асфалтга тўкиляпти.
Бола:
— Мен ҳали уста эмасман, вулканизацияда шогирдман!
Иккита ғийбатчи аёл кўчада гаплашиб туришибди:
— Ҳой ўргилай, анави Шоирахон бор-ку, нариги маҳалладаги... Кеча поликлиникага чиқсам, ўшани кўриб қолдим денг. Уялмай-нетмай, поликлиникани йўлагида писта чақиб турибди!
— Вой, қўриб кетсин!
— Уни писта чақишига қарайман деб, қўлимдаги пивони тушуриб юбордим.
Бир қизалоқдан сўрашибди:
— Дадангни ёши нечида?
— Тўртда, - дебди қизча.
— Қанақасига? – дейишса,
— Дадам мен туғилгандан кейин, дада бўлганлар, - дебди.
Бир киши йўлдан ўтиб кетаётса, афанди мушугини ювинтириб турган эмиш. Шунда йўловчи афандига:
— Мушугингизни ювманг, ўлиб қолади, - деса афанди:
— Сени нима ишинг бор, - деб жавоб қилибди.
Бироз вақт ўтиб ҳалиги йўловчи қайтиб ўтаётса, афандининг мушуги ўлиб қолиб. Афанди тепасида йиғлаб турганмиш.
Шунда йўловчи афандига:
— Мен сизга айтгандимку, мушугингизни ювманг, ўлиб қолади деб. Гапимга кирмадингиз. Мана аҳволи! - деса. Афанди йўловчига қараб:
— Мушугимни ювганда ўлгани йўқ. Тезроқ қурисин деб яхшилаб сувини сиқгандим, ўлиб қолди, - дермиш.