Автомактабда дарс кетмоқда. Мактаб ўқувчиларидан бири инструктордан сўрабди:
— Шу гап ростми, айрим аёллар машинани эркаклардан яхши бошқарар эмиш?
Инструктор:
— Йўқ, унақа эмас. Айрим эркаклар хотинлардан баттар бошқаради машинани.
“Борига барака” кўрсатувида чекка қишлоқдан келган бир йигит иштирок этяпти.
Даллол:
— Сизга битта компьютер, Артелдан баракали кир ювиш машинаси ва газ плитаси бераман. Ўйинни шу ерда тўхтатасизми? – дебди.
Йигит кўп ҳам ўйламасдан:
— Ака, компьютер билан кир ювиш машинаси керак эмас. Қишлоғимизда свет йўқ, газ плитаси ҳам керак эмас. Унга ёқадиган газимиз йўқ. Яхши, шу совғаларни ўрнига бир машина ўтин беринг. Оилам билан қишдан эсон-омон чиқиб олардим. Бир мошина ўтинга ўйинни тўхтатган бўлардим... – деган экан.
Болакайларнинг ҳеч қачон тугамайдиган саволларига ақлли оталар шундай жавоб беришади:
— Адажон, қачон пулингиз кўпаяди?
— Ўғлим, нега ойим қачон сиздан камроқ пул сўрайдиган бўладилар демайсан?!
Бир киши таниш врачдан сўраган экан:
— Нима учун беморларингдан нонуштага нима еганини сўрайсан?
Врач:
— Шунга қараб беморимнинг ҳамёни бақувватми-йўқми шуни билиб оламан-да!
— Биласанми, акамга айтсам битта қўли билан афтингни бузиб қўяди!
— Нима, аканг спортчими?
— Йўқ, акам PhotoShop да ишлашни билади.
Мен жуда камтарин одамман!
Бир уюм ювилмаган идиш-товоқлар турганини кўраман-у, ичимда “Бу идишларни эгаси мен эмасман!” деб индамасдан уйга кириб кетавераман.
— Битта одам 109 йил умуман докторга бормабди.
— Ҳўш, кейин-чи?
— Ўша одам 110 га кириб ўлибди... Аҳмоқ, шунақа-ям қиладими!?
Бир киши барга кириб 10 та стаканга ароқ қуйдирибди. Стаканларни 2-сидан бошлаб 9-стакангача ичиб “Қанча бўлади?” деб пулини тўлабди.
Бармен бўлса:
— Ака нега бундай қилдингиз? – деса, киши:
— Бу ароқни биринчисини кетиши қийинда савил! Шунинг учун биринчини ичмадим, - дебди.
— Ўнинчи нега қолди? – дебди бармен.
— Охиргиси ортиқчада! – дермиш киши.
Бир одамни хотини эрига дебди:
— Адаси озмоқчиман! Белимга обрач олиб келиб беринг...
Эри “Хўп” деб, эртасига обрач олиб келиб берса, хотинини белига шундоқ лойиқ келибди. Хотини “Вой! Нега бунақасини олиб келасиз?!” деб минғирласа, эри хурсанд бўлиб:
— Ана хотин кўрдингми? Сени размерингни топибман! Лоп-лойиқ келди-я... Кўйлак олиб бермасам ҳам ўлчамларингни яхши биламан, – дермиш.
Уч бошли аждар бир-бири билан суҳбатлашмоқда:
— Негадир бошим оғрияпти...!? Кеча ичмагандим шекилли...!? – дебди биттаси.
Иккинчиси:
— Мен роса ичгандим. Ошқозонимиз битта-ку! - дермиш.