Бир куни руҳий касалликлар шифохонасига келган комиссия у ердаги камчиликларни кўриб, “Бу ер ҳудди жиннихонани ўзи!” деган экан.
Иккита йигит шифтдаги чироққа лампочка ўрнатмоқчи бўлишибди. Қўли етмагач, бири иккинчисини елкасига чиқибди. Анча вақтдан кейин пастда кўтариб турган йигит елкасидаги дўстига:
— Ўрнатиб бўлдими? – деса,
— Сен айланмасанг, қандай қилиб ўрнатаман? – дермиш.
Эр-хотин ажрашиш учун суд залига келишди.
Хотин:
— Жаноб судья, эрим ошхонадаги барча идиш-товоқларни сотиб, пулини “ичиб” юборибди. Бу эр билан ортиқ яшай олмайман!
Эр:
— Мен ҳам бунақа хотин билан яшай олмайман! Ошхонадаги идишлар йўқлигини уч ҳафтадан кейин билди-я!?
Бемор врачга келиб дебди:
— Доктор менга ёрдам беринг. Фикру ҳаёлим фақат телеграмда, кундузи ҳам, кечаси ҳам группадаман! Нима қилай, маслаҳат беринг...
Врач:
— Бу жиддий касаллик. Юринг, сиз билан личкада гаплашамиз.
Совчилардан қизни онаси сўрабди:
— Ўғлингиз қаерда ишлайди?
Совчилар:
— GM автосалонида, договор тарқатувчи бўлиб ишлайди..
Буни эшитиб қолган қизни отаси:
— Қизимиз сизларники, - дермиш.
Ўта олифта, лек жулдур,
Кўриб қолсам дерман, бу кимдур?
Сал вақт ўтиб қарасам,
Ўзимнинг кампиримдур.
XXI асрда вафот этадиган бойларнинг васиятномаларида жуда кўп пароль ва логинлар бўлиши аниқ!
Психиатр қабулида бемор:
— Доктор мени қўлларим тинимсиз қалтираяпти.
— Ичасизми?
— Ичардим.
— Чекасизми?
— Чекардим.
— Нима, ташладингизми?
— Йўқ, энди ташламоқчиман...
— Кўрдингизми? Ҳозирдан қўрқяпти организмингиз!
Бир боладан сўрашибди:
— Туғилган кунингга нима совға олишни хоҳлайсан? - дейишибди.
Бола ўйланиб туриб:
— Билмадим, лекин иккита бўлсин, - дебди.
— Бошлиқнинг хонасига кириб, столга қаттиқ муштлаб, маошимни оширишни талаб қилдим.
— Ҳӯш, натижаси нима бӯлди?
— Ҳеч нима, чунки бошлиқ хонасида йӯқ эди.