Шифохонанинг травмотогия бўлимига тегишли касаллик тарихидаги ёзувдан:
— Бемор ими-жимида бегона аёлларга қатнаган маҳал хотини ҳам худди шундай ими-жимида каратэга қатнаганини билмаган экан…
Бир ойлик келин яқин дугонасига ҳасрат қиляпти:
— Кеча куни билан чучвара тугдим. Кечқурун эрим келиб…
— Хўш, хўш? Нима деди эринг?
— «Қайтиб бунақанги чучвара сотиб олма» деди.
Бир куни таксида қўрқоқ, саргузаштпараст ва зиқна одам кетаётишса, бирдан такси ёнидан бошқа машина келиб урилибди. Шу пайт такси машинаси жойида айлана бошлабди, ҳайдовчи машинани тўхтата олмай саросимада...
Қўрқоқ:
— Вой-дод! Тўхтанг машинани! - деб бақира бошлабди.
Саргузаштпараст ҳайдовчига:
— Ие, шошмай туринг! Сэлфивидео қилиб олай! - деса, зиқна:
— Таксини километр ҳисоблагичини ўчирмайсизми!? - дермиш.
Бир йигит трактор паркига ишга кириш учун синов-имтиҳон топшираётган экан. Саволларга жавоб бера олмагач, директорни жаҳли чиқиб:
— Сиз ўзи трактор минганмисиз? - деса, йигит:
— Ҳа, албатда минганман! - дебди.
— Қанақа трактор мингансиз? - деса:
— Қизил трактор минганман, - дебди.
Жуда зиқна, қизғанчиқ болакайдан устози сўрабди:
— Сенда 6 та олма бор эди, ярмини ўртоғингга берсанг, қанча олманг қолади?
— Беш яримта қолади устоз, - дебди болакай.
Эр уйига қайтса, хотини дастурхон безатиб, унга торт қўйибди. Тортни устида 20 дона шам турган экан. Эри ҳайрон бўлиб:
— Кимни туғилган куни экан? - сўрабди.
Хотини зардали овозда:
— Пальто оберганизга 20 йил бўлди! - дермиш.
Йирик нефть ишлаб чиқариш заводи директорига савол беришди:
— Ўртоқ бошлиқ, сиз ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган одамни ўзингизга ҳайдовчи қилиб ишга олган бўлармидингиз?
Директор:
— Йўқ албатта! Ахир мен ўз жонимни хавфга қўя олмайман-ку!
— Унда нега фалсафа факультетини битирган жиянингизни ўзингизга ўринбосар этиб тайинладингиз?
Тўйдан бир ой ўтгач, куёв онасига дебди:
— Ойижон, раҳмат сизга. Шу келинни менга сиз танлаб берганингиз учун!
Онаси ҳайрон бўлиб:
— Нега унақа деяпсан ўғлим? - деса, куёв:
— Агар шу қизни ўзим топганимда бир умр ўзимни кечира олмаган бўлар эдим, - дермиш.
Дунёда хумдек-хумдек, қовоқдай-қовоқдай, бирор марта ишлатилмаган – “свежий-свежий” каллалар жуда кўп. Ҳали кўрасиз, бу каллалар бирдан ишлаб кетса, бутун дунёда инсонларга хизмат қиладиган кашфиётлар бўлиб, халқ манфаатига хизмат қила бошлайди.
Ҳозирги замон ёшлари тилидан:
"Ўғил отасини олдига келиб, секингина деди:
— Ада, бувамга айтинг, менга қиз топавермасинлар. Ахир ўз севган қизим бор.