Ота ўғлини уришяпти:
— Энди билдингми, нега сенга шапалоқ туширганимни?!
Бола:
— Доим шунақа қиласиз. Аввал уриб, кейин сабабини мендан сўраб юрасиз?
— Сизларни иноқлигингизга ҳавас қиламан. Турмуш қурганингизга 20 йил бўлди. Ҳалигача эр-хотин сайрга чиқганда бир-бирингизни қўлингизни ушлаб юрасиз...
Эр:
— Агар мен хотинимни қўлини бир дақиқага қўйиб юборсам, у албатта дўконга кириб, ўзига бирорта янги кийим сотиб олади!
Иш вақтида ижтимоий сайтларда, телеграмда ўтиришнинг катта фойдаси бор.
Ён томондан кўриш, эшитиш, реакция, тезкорлик, чаққонликни ривожлантиради.
Бошлиқ хонасида турган қоғоз майдалагичга ҳужжатни қўйибди-да, котибасидан сўрабди:
— Қайси тугмасини босиш керак?
— Қизил тугмани босинг, - дебди котиба.
Қоғоз майдаланибди. Шунда бошлиқ котибага қараб:
— Шу ҳужжатдан яна битта нусха чиқариш керак, - дермиш.
Жамоат транспортида юришдан аввал ҳаммомга киришни ўйлаб кўрганмисиз?
Афсус...
Сотувчи харидордан сўради:
— Кеча ўғлингиз қимматбаҳо моллардан олган эди, сиз намунча арзонини танлайсиз?
— Ўғлимнинг отаси бор, мен эса ғирт етимман, - деди харидор.
Болалар ёзги оромгоҳи. Гуруҳ етакчиси:
— Ҳаммангиз қўл телефонларингизни менга топширинг!!! - дебди.
Эртаси куни тонгда кўзи қизарган, кайфияти ёмон гуруҳ етакчиси чиқиб келиб:
— Аблаҳлар! Ҳаммангиз телефонингизни будильнигини ёқиб берибсизлар-ку, туни билан навбатма-навбат жиринглаб, умуман ухлатмади. Соат 1:00, соат 2:00, 3:00, 4:00, ..., - дермиш.
Чилонзор буюм бозоридан ўғлига кўйлак харид қилмоқчи бўлган аёлга сотувчи дебди:
— Жуда-ям сифатли матодан тикилган! Туркиядан олиб келинган. Катта йигит бўлгунча кияди, ...
Аёл кўйлакни харид қилиб, ёнида турган кичкина ўғилчасига кийдиради-ю, кўчага чиқган заҳоти ёмғир ёғиб, болакайни устидаги кўйлак шалаббо бўлади. Қараса, янги кўйлакни енги қисқариб, ўзи торайиб, ранги оқариб кетади. Аёл шу заҳоти жаҳл билан дўконга қайтиб борса, рўпарасидан чиқган сотувчи:
— Вой-ву, кап-катта йигит бўлиб кетибсан-ку...- дермиш.
Поездда еврей ва хохол кетаётган экан. Хохол сала еб ўтирибди, еврей эса селёдка. Бир пайт еврей хохолга дебди:
— Салада ҳеч нарса йўқ, балиқда эса фосфор бор! Миянгга фойдали! Мана ол, селёдкадан еб кўргин!
Селёдкани ея бошлаган хохол:
— Лекин, селёдка арзимаган пул туради, сала эса фалон пул!!! - деса, еврей:
— Ана кўрдингми? Бир тишлам селёдка емасингдан, миянг ишлай бошлади!!!
Хотин эрига деди:
— Азизим сўз беринг! Менга хиёнат қилган бўлсангиз ҳам, ҳеч қачон бу ҳақда менга айтмайсиз!
— Хўп хотинжон, айтмайман!
Хотин жиғибийрон бўлиб:
— Хиёнат қилдингизми ҳали???