Бир-бирини "кўра олмайдиган" иккита дугона учрашиб қолибди:
— Вой дугонажон, бунча семириб кетдинг?!
— Ие, бу ҳали озганим-ку! Бир ой аввал кўрганингда эди, ҳудди сендек семиз эдим...
Бир одам адвокатга келиб, маслаҳат сўрабди:
— Дўстим мендан 500 минг қарз олган. Лекин ҳечам тан олмаяпти. Нима қилсам бўлади?
Адвокат:
— Сиз дўстингизни ёнига боринг-да, 1 миллион қарз эканини унга айтинг!
— Ахир у 1 миллион эмас, 500 минг қарз эканини айтиб тўпалон қилади-ку?!
— Ана шу гапи сизга исбот бўлади!
Врач бемордан:
— Сизга нечи пуллик наркоздан қилай?
— Энг арзонидан!
— Алла, алла, алла-ё...
"Эртага бажарарман..." деган сўз қийин вазифалар учун энг маъқул ечимдир!
Бир йигит ўз хонадонида ўтирган эди. Эшик қўнғироғи жиринглабди. Эшикни очиб қараса, бир қиз турибди. Йигит:
— Келинг, хизмат? - деса, қиз:
— Кечирасиз, мен рўпарадаги уйданман. Сиз ҳар куни дурбинда мени кузатиб турган хонадонда яшовчи қизман. Айтинг-чи, кеча мен телефонимни наушникларини қаерга ташлаб кетдим? - дермиш.
Бир эркак дўстига:
— Хотинимга яна бир маротаба хиёнат қилсам, ўзини ўлдиришини айтди.
Дўсти:
— Энди хиёнат қилмаяпсанми?
— Энди бу ҳакда унга сездирмаяпман. Ҳозиргача уни етти маротаба ўлимдан сақлаб қолдим.
Бир куни бошлиқ қўл остидаги ишчисининг уйига меҳмонга келибди. Қафасдаги тўти бошлиққа қараб ҳадеб:
— Сен аблаҳсан, сен аблаҳсан, - деяверибди.
Жаҳли чиққан бошлиқ ишчисига қараб:
— Агар мана шу тўтингни қовуриб келсанг, сенга истаганингча пул бераман, - дебди.
Ишчиси тўтини олиб, ошхонага чиқибди. Тўтига раҳми келиб, музлатгичдан товуқ гўштини олибди-ю, қовурибди. Тўтини эса ошхонада стол остига яшириб қўйибди.
Товуқ гўштини тўтиники деб ўйлаб, паққос туширган бошлиқ энди эшикдан чиқиб кетаётса, ишчиси:
— Хўжайин, пулларни бермайсизми? - деса, бошлиқ:
— Қанақа пул? Нима деяпсан?! - деб ўдағайлай бошлабди. Шу пайт ошхонадан:
— Айтмадимми, сен аблаҳсан деб! - дермиш тўти.
Болакай телевизор кўриб ўтирган адасини ёнига келиб:
— Ада нима кўряпсиз?
— Енгил атлетика бўйича югуриш мусобақасини ўғлим. Ҳозир ҳаммаси югуради, биттаси ғолиб бўлади. Ана шу битта спортчига совринни беришади.
— Ундай бўлса қолганлари нега югуришяпти ада???
Энг пухта режа:
"Бир гап бўлар! Борганда, жойида ҳал қилармиз!"
Жиннихонада беморлар телевизордан янгиликларни кўриб ўтиришса, бир бемор:
— Яхши-ям жиннихонада ётган эканман..., - деса, иккита врач унга қараб:
— Соғая бошлаганга ўхшайди, - дермиш.