Ўзбек тилини яхши билмайдиган бир йигитнинг юраги оғриб қолиб:
— Қалбим оғрияпти, қалбим оғрияпти, - деб йиқила бошласа, дўсти:
— Қанчалар гўзал сўзлар...! - деб қараб тураверибди.
Нарироқда бошқа дўсти тушуниб қолиб:
— Эй аҳмоқ, бор "Тез ёрдам" чақир! - дермиш.
— Дўстим, уйланаётган эмишсан, табриклайман! Келин қалай? Ёқдими?
— Биласанми, ҳаммани фикри ҳар хил... Онамга, холамга, аммаларимга ёқди, менга эса йўқ!
Мириқиб футбол кўриб ўтирган отасини ёнига қизи келиб:
— Ада, бир дақиқа вақт ажрата оласизми?
— Гапир қизим!
— Тиббиёт академиясининг қайси факультетига ҳужжат топширишни билмаяпман?! Стоматологиями ёки кардиологиями?
— Одамда нечта тиш бор?
— Ўттиз иккита!
— Юрак-чи?
— Битта!
— Ҳисоб 32:1! Стоматология ғолиб!!!
— Адажон, нимага шоколадларни зар қоғозга ўрашади?
— Бошқа хонада турсак ҳам, сени шоколад ўғирлаётганингни эшитиш учун!
Бир аёл ҳамкасби бўлган эркакка ёқиш учун:
— Эгнимдаги кўйлак сизга ёқдими? - деб сўрайверибди, сўрайверибди...
Бешинчи маротаба сўрагач, ҳалиги эркак чиқдай олмай:
— Келинг, шу "масалани" ечиб қўя қолайлик! - деган экан.
Иккита божхоначи ҳамкасбини туғилган кунига нима совға олишни маслаҳатлашмоқда:
— Балки унга машина совға қилармиз?!
— Ўтган йили совға қилдик-ку...
— Балки яхта совға қилармиз?!
— Иккита яхтаси бор-ку, нима қилади учинчисини...!
— Балки бир кунга навбатчиликда бир ўзини қолдирармиз?
— Ҳа йўқ...! Бу жуда катта совға бўлади!!!
Маст-аласт одам оёқда зўрға юриб кетяпти. Бир қадам олдинга, уч қадам орқага қадам ташлармиш...
Орқасидан кузатиб кетаётган қари онахонни раҳми келиб:
— Болажоним, орқа билан юрақолгин! Тезроқ уйингга етиб оласан!!! - дермиш.
Бир куни ўрмонда шерни туғилган куни бўлибди. Шер:
— Ким ароққа бориб келади? - деса, ҳеч кимдан садо чиқмабди.
Шунда қирқ оёқ:
— Мен бориб келақолай, - деб чиқиб кетибди.
Бир соат ўтса ҳам, қирқ оёқдан дарак йўқ эмиш. Ҳайвонлар энди ғийбат қилиб туришса, эшикни қирқ оёқ секин очиб:
— Ҳаммасини эшитиб турибман. Энди ўттиз тўққизинчи оёғимга красовкамни кийиб бўлдим, - дермиш.
Донишмандларни айтишига қараганда аёлларни макри қирқта эшакга юк бўлиб қолгани хуржин бўлар экан.
Эшик тақиллабди:
— Кечирасиз, сизга янги чиққан оқ ва қора ранглардаги кўйлакларимизни таклиф қилмоқчиман. Сотиб олинг, зарар қилмайсиз.
— Йўқ, раҳмат, шарт эмас.
— Мана бу оқ кўйлакни қаранг, кийиб мазза қиласиз.
— Керак эмас дедим сизга!
— Аммо бир ўйлаб кўринг.
— Агар яна бир марта шу ҳақда гапирсангиз, зинадан улоқтириб юбораман.
— Бу кўйлакни киймабсиз, бу дунёга келмабсиз...
Уй эгаси кўйлакфурушни зинадан улоқтириб юборди. У бетон устига учиб тушиб, анча вақт ҳаракатсиз ётди. Кейин бир амаллаб ўрнидан турди ва юзларини артиб, яна зинадан кўтарилиб эшикни тақиллатди.
— Оқ кўйлак бўйича фикрингиз тушунарли. Энди қора кўйлак тўғрисида гаплашсак...