— Доктор, нима дардга чалинибман-ки, мени даволай олмасангиз?!
— "Пулсизлик" касаллиги билан оғрияпсиз, бемор!
Бир отахон нуқул машинаси сочилиб кетган ҳолда устага олиб келаверар экан. Охири устани аччиғи чиқиб:
— Ота машинани жуда яхши ҳайдаб кетасиз-ку!? Нимага нуқул бузилиб қолаверади? Юринг-чи, - деб уста отахонни машинасига ўтирибди.
Машина юра бошлабди.
— Биринчи скорстда 20 га чиқамиз, иккинчи скорстда 50 га, учинчи скорстда 80 га, тўртинчи скорстда 120 га, бешинчи скорстда 170 га чиқиб, янада тезроқ юриш учун "ракета" деган R га, - деб урган экан отахон.
Кичкинтой Абдураимнинг онаси, ҳар доим жинси шим кийиб юрар экан. Бир куни тўйга бориш учун кўйлак кийса, кичкинтой Абдурайим:
— Вой ойи, сиз аёлмисиз? - дермиш.
Терговчи гувоҳни сўроқ қилмоқда:
— Сиз жабрланувчи Ҳамидни дўппослашаётганини кўра туриб, ёрдам бермай, индамай ўтиб кетгансиз...
— Нима қилай? Ахир ўзлари менсиз ҳам жуда яхши уддалашаётганди-да...!
— Алло, бу ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятими?
— Ҳудди шундай.
— Почтачи амаки дарахтни устига чиқиб олиб, итимизни росса ҳақоратлаяпти.
Афандининг уйига узоқдан бир дўсти мехмон бўлиб келибди. Дастурхон ширинлик ва мевалар билан безатилган экан.
Меҳмон тарвуздан еб туриб дебди:
— Дўстим, бу қора-қорачалари нима?
— Бу - шу меванинг данаги! Мана лаганча бемалол данагини ажратиб еяверинг.
Бир оз ўтиб меҳмон яна бир мевани ея бошлабди.
Афанди:
— Дўстим буни ейиш керак...
Мехмон:
— Мен нима қилябман?
Афанди:
— Тўғри еябсиз, лекин пўчоғини еябсиз...
— Ўзингиз айтдингиз-ку, данагини ажратинг деб...
— Тўғри айтдим, лекин бу - Анор! Буни данагини ейиш керак!
— Яхши қиз, сизни суратга олсам майлими?
— Нега керак сизга???
— Телефонимни экранига қўймоқчиман, болаларим унга тегмасликлари учун...
Дугоналар суҳбатидан:
— Эримни феъли жуда-ям оғир, умуман яшаб бўлмайди.
— Унда ажраш у билан...
— Ажраш?! Нималар деяпсан?! Мени ҳаётимни расво қилган одамни шунчаки озодликка қўйиб юбориб, бахтли ҳаётга қайтараман-ми?
Ишга жойлашиш учун келган инсон билан суҳбат:
— Ўзингизни кучли сифатингизни айтиб беринг?!
— Қатъиятлилик!
— Жуда яхши. Сизга келгуси ҳафтада қўнғироқ қиламиз.
— Кераги йўқ. Унгача мен ўзимга бошқа иш топиб бўламан.
Ҳарбий қисмни текширгани келган генерал саф кўригини ўтказмоқда:
— Шикоятлар борми? — сўради у.
— Ҳудди шундай, ўртоқ генерал, бор шикоят! — жавоб берибди сержант Иванов, — Командир мени дангасаликда айблаб, нуқул бўкиб қолгудай еб-ичишим, эртадан кечгача ухлашим ва шу боис башарам ёғ босиб, коптокка ўхшаб қолганини айтиб, менга бақиргани-бақирган. Ўзининг башараси эса сизнинг башарангиздан баттар ёғ босганидан хабари йўқ!