Уй остонасида болакайнинг овози эшитилибди:
— Ойи, Ойи, О-йи-жоон!
— Нега бақирасан? Меҳмонхонадаман, ёнимга кириб гапирсанг-чи!
Бола онасини ёнига кириб бориб дебди:
— Кўчада ўйнаётиб, лойга тушиб кетдим. Ҳамма ёғим расво. Этигимни ечиб, ювиб қўйинг...
Такси билан Бухорога кетаётган отахон ҳайдовчига:
— Болам, Сирдарёдан чиқишимиз билан мени уйғотиб қўйгин, - дебди-ю, уйқуга кетибди. Ҳайдовчи Бухорога етай деб қолганда чолнинг гапи эсига тушиб, “Отахон ўша ерда ўйғотгин деганди” деб орқага қайтиб борибди.
Сирдарёга етиб келиб отахонни уйғотса, отахон машинадан тушиб, ҳарсангтошни ёнида расмга тушибди-ю, ҳайдовчига қараб:
— Бўлди! Энди Бухорога ҳайда, - деган экан.
Икки дўст суҳбатлашмоқда:
— 31 декабр куни кечқурун нима қилмоқчисан?
— Билмадим. Лекин 1 январь куни тонгда нима қилишимни аниқ биламан!
— Нима қиласан?
— Овқат ҳазм қиладиган, бош оғриғини қолдирадиган ва кўнгил айнашни кетказадиган дори харид қилиш учун дорихонага бораман.
Икки севишган суҳбатидан. Йигит:
— Сени шунчалик севаман-ки, сен истаган нарсангга айланишим мумкин!
— Ундай бўлса, тез ишлайдиган интернет бўла оласизми?
— Тез ишлайдиган интернет???
— Билардим шунақалигингизни...!
Икки кампир поездда кетаётиб гаплашиб қолишибди:
— Сиз қаерга кетяпсиз, ўргилай?
— Наманганга. Сиз-чи?
— Андижонга.
— Замонимдан ўргилай! Битта поездда иккита жойга борса-ям бўлади-я...
Болакайнинг отаси сўради:
— Ўғлим, боғчада уришиб турасизларми?
Ўғли:
— Ҳа, уришамиз!
— Ким ютади?
— Боғча опамиз.
Жуда уятчан одамлар чўмилаётганларида чироқни ўчириб қўйишар экан...
Хотин эрини ёнига келиб дебди:
— Адаси, эртага онамни туғилган кунлари, нима совға қиламиз?
— Онанг нечи ёшга тўладилар? – сўрабди эри.
— 50га тўладилар. 50 минг берамизми? – дебди қувониб.
Эр:
— 50 минг ёшга тўлмаяптилар шекилли!? – дебди жаҳл билан.
Ўқитувчи:
— Анвар, тўғрисини айт! Уйга вазифаларни ким қилиб берди?
— Тўғрисини айтдим, устоз! Мен ухлаб қолгандим. Аниғини билмайман...
Йўл патруль хизмати ходими такси машинасини тўхтатиб, ҳайдовчига:
— Сиз лицензиясиз йўловчиларни ташиганингиз учун жарима ёзаман, - деса, ҳайдовчи:
— Ўртоқ командир, бугун ҳали битта ҳам мижоз олганим йўқ! Бир тийин пулим ҳам йўқ!
— Шунақа денг?! Майли унда боринг! Тезроқ одам олиб, пул топиб келинг!