Янги рус оғайниси чукчани кучуклари қорда чаналарни тортишга қийналаётганини кўриб, унга камаз совға қилибди.
Бир ойдан кейин келиб, хабар олибди.
— Қалай, камаз яхши эканми? Энди қийналмаяпсанми? - деса, чукча:
— Камаз яхши. Ичлари иссиқ. Лекин жуда оғир экан, итларим тортишга қийналяпти, - деган экан.
Хотин:
— Эр-хотин шунча йил бирга яшаб, фақатгина бир маротаба уйдан иккаламиз бирга чиқдик...
Дугонаси:
— Бирга? Кино ёки театрга боргандами?
Хотин:
— Йўқ! Уйимиздан ёнғин чиққанда. Бирга югуриб, қочиб чиқдик...
Кўзи ёрийдиган ёш келинчак туғруқхонада йиғлай бошлабди.
— Нега йиғлаяпсиз? – дебди врач.
Келин:
— Менда эгизаклар! - деб яна баттар йиғлай бошлабди.
— Эгизаклар бўлса нимаси ёмон? – сўрабди врач.
— Эрим “Иккинчи бола кимдан? Қаердан олдинг?” деб сўрасалар нима деб жавоб бераман? – дермиш келин.
Шарбат сиқиб чиқариш бўйича мусобақа уюштирилибди.
Иштирокчилар бир қўли билан апельсиндан ким кўпроқ шарбат олишга беллаша бошлабдилар.
Биринчи иштирокчи 100 гр. шарбат, иккинчи иштирокчи 200 гр. шарбат, учинчиси эса 500 гр. шарбат сиқиб олибди.
Ғолиб бўлган иштирокчига савол беришибди. “Касбингиз нима?” дейишса, у “Солиқ идораси ходимиман” деб жавоб берибди.
Ҳозирги замон беморлари 2 турга бўлинади:
Биринчиси, пули кам ва тузалмасдан, касалхонадан тез чиқиб кетадиганлар.
Иккинчиси, пули кўп, лекин ҳечам касалхонадан чиқа олмайдиган беморлар!
Бир эркак ҳамкасбига дермиш:
— Хотинимни ангинаси оғриб қолди. Бечорага жуда-ям раҳмим келяпти. Бақиргиси, мен билан жанжал қилгиси келяпти ахир...
Замонавий урушларда баҳоси 100000 миллионлик самолётлар 5000000 миллион турадиган бомбаларни атиги 200 минг турадиган чайлалар устига ташлайди.
— Уят эмасми? Кўринишдан соппа-соғ бўла туриб садақа сўраяпсан. Ишласанг бўлмайдими?
— Мен ишдан кейин сўраяпман.
Ярим соат аввал қанча режаларим бор эди. Овқатландим-у...
Чарчаган эканман, ётиб олдим.
Янги ишга кираётган йигит суҳбатдан ўтаётиб корхона раҳбарининг «Уйланганмисан?», деган саволига шундай жавоб берди:
— Йўқ, мен уйланмаганман. Аммо буйруққа сўзсиз бўйсунаман… Армияда ўргатишган.