Бир одам адвокатни ёнига келиб дебди:
— Мени ҳимоя қилсангиз.
— Нимада айбланяпсиз?
— Пулларни сохталаштиришда.
— Майли, сизни ўз ҳимоямга оламан.
— Раҳмат. Мана сизга нақд пуллар!
Болакай онасидан сўрабди:
— Нега денгизнинг суви шўр?
Онаси дебди:
— Балиқлар сасиб қолмаслиги учун тузлаб қўйишган болам...
Меҳнат таътилим фақат бақириш билан ўтди!
Қизимга: "Сувдан чиқ! Кўкариб кетдинг..."
Эримга: "Бардан чиқинг! ...!!!"
Метро кейин автобусга чиқиб, уйга келсам, чўнтагимдан қоғоз чиқди.
Очиб қарасам, аёлларни чиройли ёзувида телефон рақами ва икки оғиз гап ёзилган:
"Қўнғироқ қилинг, афсусланмайсиз!".
Хурсанд бўлиб рақамни терсам, "Ортиқча вазндан қутулмоқчимисиз? Мен сизга ёрдам бераман!"
Ишдан келган эрини остонада хотини кутиб олиб, дебди:
— Корхонангиз ёпилаётган эмиш... Эшитдим!
Эри:
— Ким айтди сенга буни? Қаёқдан топасан шунақа гапларни?!
Хотини:
— Маҳалладаги аёллар гапиришди...
Эри:
— Ўша ғийбатчиларни гапига ишондингми? Гапираверади-да!!!
Эртаси куни ишдан кайфияти ёмон кириб келган эри хотинини чақириб дермиш:
— Бориб маҳалладаги аёллардан билиб кел-чи, мени энди қаёққа ишга ўтказишар экан?!
— Алло, бу Теххизматми?
— Ҳа!
— Айтинг-чи, Ноутбукимни телевизорга қандай уласам бўлади? Кино кўрмоқчи эдим...
— Сим билан уланг!
— Улаб бўлмаяпти-ку!?
— Телевизорингизни русуми қандай?
— Рекорд 312
— Унда экранни ўртасига скотч билан ёпиштириб қўйинг!
Ёзувчи ва китобхон учрашуви:
— Бугун сизни китобингизни ўқиб тугатдим, - деди китобхон.
— Охиргисиними? – сўрабди ёзувчи.
— Шундай деб умид қиламан..., - деган экан китобхон.
Шаҳримизда йўлларга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Иш тартиби:
1. Асфалтга йўл чизиқларини чизиш.
2. Асфалтни янгилаш.
3. Асфалтни кавлаб, канализация қувурларини алмаштириш.
— Алло, таксими?
— Ҳа!
— Қозоғистон пойтахтига бормоқчи эдим. Олиб бориб қўясизми?
— Йўғ-е, Нурсултон жуда узоқ! У ерга элтиб қўя олмаймиз!
— Нур-сул-тон, 9 та ҳарф. Тўғри келяпти. Раҳмат!
Онаси 3 ёшли қизчасига деди:
— Қизим, хонанг бунча тартибсиз? Қўғирчоқларинг бурчакларда ағдарилиб ётибди, идиш товоқлар ҳар ерга сочилиб кетган...
Қизи дебди:
— Ойижон, биз кеча "тўй-тўй" ўйнаганмиз. Қўғирчоқларим маст бўлиб қолишган, пешинда ўзига келишади.