Кун бўйи чучвара тугиб, эрим ишдан келишига пишириб, дастурхонга қўйсам, эрим чучвараларни еб бўлиб:
— Бошқа бунақасидан сотиб олмагин, хўпми?! - деса бўладими...
Ёш йигит қўшни қизга мурожат қилибди:
— Яхши қиз, сизни дастингиздан тунлари ухлай олмаяпман...Туни билан мижжа қоқмайман... Кўзимга уйқу келмаяпти...
Қиз йигитни кўзларига қарай олмасдан, уялиб, ерга боқиб дебди:
— Яхшиси бу гапни мени отамга айтинг. Мени қўлимдан нима ҳам келарди... Отам билан гаплашганингиз маъқул. Ҳаммасини отам ҳал қиладилар. Ахир туни билан магнитафонни адам баланд қилиб эшитяптилар-ку...
Божхона назоратчиси сайёҳга дебди:
— Сумкангизни ичида нима бор?
Сайёҳ:
— Кучугим учун емиш олганман.
— Кўрсам бўладими?!
Сайёҳни сумкаси тамаки, спиртли ичимликлар билан тўла экан.
Назоратчи:
— Нима, кучугингиз шуларни ейди деб ўйлайсизми? - деса, сайёҳ:
— Емаса ўзига қийин! Ўзидан кўрсин... Оч қолади...
Боғчадан қайтган болакай онасига дебди:
— Ойижон, бугун бизни касалликка қарши эмлашди.
— Йиғламадингми ишқилиб?
— Йўқ, мени қувлаб ета олишмади...
Бугун бошлиғимни олдига кириб, маошим икки баравар ошишини истаётганимни айтсам, у менга шундай деди:
— Кўзгуни ёнига пулларингни қўйгин-да санаб чиқ! Аниқ ошади!
Отаси 7 ёшли ўғлига дебди:
— Сенга неча мартта айтганман, гугуртни ўйнаш мумкин эмас деб!?
Ўғли:
— Мен уни ўйнамадим. Мен сигаретимни ёқиб олдим, ада! – деган экан.
Эски Тико машинасини ҳайдовчисига ёнидан ўтиб кетаётган машинадаги йигит дебди:
— Ғилдиракларингиз таққиллаяпти.
Тико ҳайдовчиси қулоғига имлаб:
— Эшитилмаяпти. Нима дейсиз?
— Ғилдиракларингиз таққиллаяпти дейман! – такрорлабди йигит.
— Барибир эшитмадим. Чунки машинамнинг ғилдираклари қаттиқ таққиллаяпти!!!
«Ким бўлсам экан?» деган мавзуда суҳбат давом этарди.
«Мен стюардесса бўлмоқчиман» деган қиздан ўқитувчи сўради:
— Бу касб ҳақида ҳеч тасаввурга эгамисан?
— Бўлмасам-чи! Стюардесса самолётдаги йўловчиларга овқат ва ичимликлар беради. Агар биронтаси ўзини ёмон ҳис қилса, уни дарҳол очиқ ҳавога олиб чиқади.
Бир хасис савдогар Афандидан сўради:
— Сиз ҳам пулни яхши кўрасизми?
— Хасисларга юзимни сарғайтирмаслик учун яхши кўрсам, ажаб эмас...
— Азизим, бугун кайфиятим йўқ. Нима учунлигини сўраманг.
— Хўп!
— Билардим, сиз менга доим беэътибор бўлгансиз!