— Нега сизлар машқ қилмаяпсизлар?
Боксчиларимиз жавоб беришибди:
— Бизлар рингга чиқганда машқ қиламиз...
Бир куни чироқ ичиб-ичиб, кейин ўчиб қолибди.
Шаҳардаги бутик-дўконларнинг сукунати ичидан баъзида шундай сўзлар янграб қолади:
“Вой, даҳшат-ку!”, “Буниси унданам қимматроқ экан”, “Тилладанми!?”
Ҳофизлар эрталабки наҳор ошидаги хизматларига кеч қолиб, машинада шошиб тўйхонага кетаётишса, орқа ўриндиқда ўтирган шогирди қўшиқ хиргоя қилишни бошлабди. Шунда “Состав” бошлиғи:
— Жим кетгин, асабимни “бузмасдан”! Ўзи кеч қолиб кетяпмиз, - деса, шогирд:
— Ҳа, тўйни эгаси сўраса, биз бир соат олдин бошлаганмиз деймиз, - деган экан.
Улфатлар дўстиникига йиғилишиб, гаплашиб ўтиришган экан. Дастурхонда ҳамма нарса бор, фақат ароқ етишмаётган эмиш. Ўтирганлардан бири ёнидаги ўртоғини туртиб сўрабди:
— Бугун ичамизми ўзи?!
— Бироз сабр қил, - дебди дўсти.
Қарашса, уй эгаси қўлида иккита шиша олиб келаётган эмиш.
— Ана, айтдим-ку сенга олиб келади деб! – дебди дўсти.
Сабри чидамаётган улфати бўш қадаҳни кўтариб:
— Мен унгача тост айтиб туравераман! – дермиш.
Бир ўзбек талаба сеҳрли чироқ топиб олибди. Ичидан минг йиллик жин чиқибди.
— Тила тилагингни! - дебди жин.
Талаба ўйлаб туриб, — Ўзбекистонда интернет қачон арзон бўлади? - дебди.
Жин нима дейишини билмай ўйланиб турса, чироқни керосини тугаб қолибди.
Мен 3 ойдан бери битта китобни ўқияпман. Номи: Инглиз тилини 3 кунда ўрганинг.
Рентгенга биринчи мартта тушаётган бола докторга:
“Илтимос, менга 3х4 дан битта” деган экан.
Айрим аёллар гўшт қиймалагичнинг тишларини ўткирлигини бармоқлари ёрдамида текшириб кўрмоқчи бўладилар.
— Яхши қиз, нега кўзларингиз бунчалик “совуқ”?
— Чунки зрениям -5!!!