Бир куни Шумбола ашула хиргойи қилиб кетаётган экан:
— "Дарёё. Тўлқиин, сувлаар тошқин, ўтоооолмайман-о.о.в.в... - деса
Ёнида ўтиб кетаётган киши:
— 50 метр нари юрсангиз, кўприк келади укам, - дермиш
Доктор беморга:
— Табриклайман ичингизда жон пайдо бўлибди.
— Доктор, нималар деяпсиз?
— Мен ҳомиладорликни назарда тутмаяпман, гижжаларингизни айтаяпман.
Бир куни Хошимжон сеҳрли қалпоқчага қараб ўпкаланиб:
— Сени кийиб Америка очмоқчи бўлибман-а. Ээ, қўйе-е, - деса
Сеҳрли қалпоқча ҳам бўш келмай:
— Мен ҳам мени Америка очадиган калла кияди, деб ўйлапман-а, э, бор-ее, - дермиш.
Имтиҳон аудиториясига 5та телефон, 4та шпаргалка, 10та ручка-сканер ва битта Ўзбекистон миллий энциклопедиясини яширинча олиб кирган Писмиқжон Итбилмасов Божхона Институтига имтиҳонсиз қабул қилинди.
Магазинда. Сотувчи харидор йигитга:
— Қайтимизга "Микки Маус"ни расми бор сақич бераверайми?" - деса
Харидор:
— Нима, мен сизга ёш боламанми, "Мерседес"ни расми бор сақич беринг" - дермиш
Афанди кечаси уйқудан уйғониб:
— Тур, хотин, менга битта қошиқ олиб бер, - деди
Хотини ҳайрон бўлиб сўради:
— Ярим кечада қошиқни нима қиласиз?
— Тушимда толқон кўрдим, қўлимда есам тўкилиб кетяпти. Қошиқда есам тўкилмасмикин деяпман-да.
Врачлар жиннихонага малибунинг расмини илиб қўйишибди, ҳамма жиннилар: у меники, йўқ меники деб талашаётганмиш, шунда бир жинни четда индамай ўтирганмиш. Врачлар:
— Сен нимага талашмаябсан, деса
— Калити менда, машина қаёққа борарди, дермиш.
Бармен олдида бўш стакан турган, ширакайф мижознинг олдига келиб:
— Стаканингиз бўшаб қолибди. Яна битта хоҳлайсизми?
— Иккита бўш стаканни нима қиламан?
Цирк директорининг телефони жиринглабди.
— Алло, сизларга гапирадиган от керакми?
Директор жаҳли чиқиб телефонни қўйибди. Телефон яна жринглармиш:
— Алло, сизларга гапирадиган от керакми?
Директор яна трубкани қўйиб қўйибди. Яна қўнғироқ:
— Менга қара ноинсоф! Менга туёқларим билан рақам териш осон деб ўйлаяпсанми?
— Дада-дада! Арчамиз ёниб кетяпти!
— Ёнмаяпти ўғлим, нур сочиб жилоланяпти.
— Ҳа-а... Дада-дада, пардаларимиз ҳам нур сочиб жилоланяпти!