Уч афанди йўлда кетаётган экан. Уларнинг бири кал, иккинчиси чўлоқ, учинчиси кўр бўлади. Уларнинг олдидан бир "Феррари" русумли автомобил ўтиб кетади. Шунда кал:
— Оҳ, у менинг сочимни причёскасини бузди - дебди,
Чўлоқ:
— Бир сакраб етиб олайми - дебди.
Кўр эса:
— Қўрқманглар, номерини эслаб қолдим, милицияга берамиз - дебди.
Ўқитувчи Эшматвойдан сўради:
— Қани, Эшматвой менга айтчи, одамнинг қайси тиши энг охири чиқади?
— Тилла тишлари.
Афанди диссертация ёзар эди, ўғли «нима қиляпсиз?— деб сўради.
— Китоб ёзяпман,— деди Афанди.
— Унда нега бошқа китобдан кўчиряпсиз?
— Вой тентагей, шуни ҳам билмайсанми,— деди кулиб отаси,— одам одамдан туғилгандай, китоб ҳам китобдан пайдо бўлади-да!
Ҳайдовчи бир қўли билан рулни бошқариб, иккинчи қўли билан ёнидаги қизни қучоқлаб машина ҳайдаб кетаётган экан.
Уни кўрган ДАН ходими:
— Ҳой икки қўллаб ушла - деб бақириб йўлини тўсса...
Ҳайдовчи:
— Ҳа унда рулни ким бошқаради? — дермиш.
Бир қиз дугонасидан сўрабди:
— Ўрто, маслаҳат бер. Бошим қотиб қолди. Уч йигитнинг қайси бирини танлай? Бири яхши пул топади, иккинчиси жуда ақлли, учинчиси зўр рақсга тушаркан.
— Биринчиси рақсга тушишни ўрганолмасмикан?
Судья жабрланувчига:
— Врачни нимада айблаяпсиз?
— Квартирамни ўғирлашда ёрдам бергани учун.
— Қанақасига?
— У менга кечалари уйқу дори ичиб, деразани очиб ухлашни маслаҳат берувди.
Икки севишганла бекинмачоқ ўйинидан лавҳа.
Йигит: — Агар сени топиб олсам, ғунча лабингдан ўпиб оламан.
Қиз: — Агар тополмасангиз, эшикни орқасида бўламан хўп!
Ярим кечаси эр жуда маст ҳолатда уйига келиб чироқни ёқадиган включательни тополмай пайпасланиб турса. Кўрпада ётган хотини:
— Ўнгроқда, пастга туширинг, пастга тушиб кетдингиз, тепага кўтаринг, чапга ўтиб кетдингиз, - деб эрига ётган жойида йўл кўрсатиб турса.
Қўшни хонада ётган қайнона:
— Қизим у бечорани қийнамай, қўлинг билан ушлаб рўпару қилиб юбор, - деган экан
Луқмону ҳаким сўради
— Устоз қайси ойда аёллар кам гапиради
— Феврал ойида
— Нега?
— Чунки феврал ойи, 28 кундан иборат-да
— Ҳа, ўртоқ кўзинга нима қилди?
— Хотиним помидор билан урди.
— Помидорга шундай кўкариб кетдими?
— Помидор банкани ичида эдида.