Афанди сартарош бўлиб подшонинг сочини олар эди. Қўрққанидан қўли қалтираб, подшонинг бошини кесиб олди.
Подшо қичқирди:
— Кўзингга қара, ярамас, бошимни кесдинг!
— Товба, кесилган бошнинг гапиришини умрим бўлиб энди кўришим,— деди ажабланиб Афанди.
Ўғил отасидан сўраяпти:
— Дада, қадимда эркаклар турмуш ўртоғини тўйдан кейингина танишган экан-а?
— Ҳозир ҳам шундай, тўйдан кейин кимлигини биласан уларнинг...
Иккита янги бой учинчи янги бойни қўлтиғидан ушлаб олиб кетяпти. Бир йўловчи уларга қараб:
— Нега буни қўлтиғидан етаклаб олдинглар? Мастмикан, кўп ичворибдими, - деса.
Бойлар:
— Йўғе, буни машинаси ремонтда, ҳечам пиёда юрмаган, юришни ўргатяпмиз, - дермиш
Ҳўш, бизнинг санаторий сизга ёқдими?
— Ҳа. Сизларда шу қадар бемаза овқатлар тайёрлашар эканки, нақд етти килога оздим...
Подшо қаландар либосида йўлда кетаётган эди. Афанди бир дарахтнинг соясида ухлаб ётган экан. Подшо уни уйғотди.
— Ҳа, нима дейсан?! Нега менинг уйқумни буздинг деб дўқ қила бошлади Афанди.
— Биродар, сен яхши кишига ўхшайсан, бир нарса сўрамоқчи эдим, шуни айтиб бергин.
— Хушомаддан Афанди эриб кетиб, ҳовридан тушди:
— Қани, сўра-чи, нима демоқчисан?
— Бу мамлакатнинг подшоси золимми, одилми? Ростини айт.
— Э биродар, нимасини айтасан, у шундай қонхўр, золимки...— деб ёмонлаб кетувди, «қаландар» гапини бўлди:
— Мени танийсанми?
— Йўқ.
— Мен Подшо бўламан.
Афандининг баданига титроқ турди, лекин сир бой бермади:
— Мени танийсанми?
— Йўқ.
— Мен шу шаҳарнинг жинниларидан бўламан. Ҳар ойда уч кун жинни бўламан. Мана бугун жиннилигим бошланган кун.

Бозорда тарвуз сотиб ўтирган одамни ёнига харидор келиб "Тарвуз ширинми? Мазасини кўрсак бўладими?" деса, сотувчи "Ҳа, албатта!" дебди.
Шунда ҳалиги харидор катта тарвузни қўлтиқлаб "Уйда кўрармиз мазасини" деб индамай олиб кетиб қолган экан.

Пашша чивинга дебди:
— Мени навбатчилик вақтим 7:00дан 19:00 гача.
Чивин дебди:
— Мен 19:00дан эрталаб 7:00гача навбатчилик қиламан унда...!
Америкалик журналист Путиндан:
— Меросхўрингиз борми? – деб сўраса, путин:
— Бу саволга Байденни ёшига етганда жавоб бераман, - деган экан.
— Амалдор билан пашшанинг нима фарқи бор?
— Билмадим...
— Ҳеч қандай фарқи йўқ!
— Нимага?
— Иккаласини ҳам газета билан уриб "тамом" қилса бўлади.
Бир қиз машина йўлида кетаётса, орқасидан келган машина сигнал чалаверибди.
Қиз бўлса, "Мен сигнал чалганларга қарамайман!" деб кетаверибди.