Машҳур бизнес-тренер катта аудиторияга гапира бошлабди.
Тингловчиларни орасида бир йигит савол бериш учун қўлини кўтариб қолибди:
— Жаноб, нима учун ҳамма жойга бориб бир хил гапни гапиряпсиз?
Тренер жавоб берибди:
— Сиз мени орқамдан ҳамма жойда юришдан бошқа ишингиз йўқми?
— Икки ой парҳезда ўтирдим.
— Хўш, анчасини йўқотдингми?
— Роппа-роса 2 ойни йўқотдим.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олишга имтиҳон топшириб келган хотинидан эри сўрабди:
— Хўш, нима бўлди? Топширдингми?
— Йўқ! - дебди хотини.
Эри:
— Қовун тушурдингми? - деса, хотини:
— Қовун эмас, дарахт тушди. Мўрт экан, машинам тегиб кетганди, тушиб кетса бўладими? - дебди.
Нефтни нархи тушиб бораётганига қарамай, бензинни нархи тушиб кетишидан сақланиб қолмоқдамиз.
Хотини ишдан келса, эри ошхонадан чиқиб келаётганмиш:
— Онаси сенга сюрпризим бор! - дебди.
Хотини ошхонага кирса овқатлар тайёр. Дастурхонлар безатилган экан.
— Раҳмат адаси. Бугун оилавий дастурхон безатиб бирга овқатланар эканмиз-да, - деб хотини орқасига ўгирилса, эри қўлида бир шиша ароқ билан секин кўчага чиқиб кетаётганмиш.
— Сенга 100 минг беришса, бармоқни кесиб ташлай олармидинг?
— Бу кимни бармоғи эканига боғлиқ...!
Эрталабки тиғиз пайтида Газель машинасига 18 та йўловчини эмас, 48 та йўловчини сиғдира олган Абдусаттор ака Гиннес рекордлар китобига киритилди.
— Юрагингиз мунтазам ураётгани йўқ. Ичасизми?
— Ичаман доктор. Лекин мунтазам ичаман.
Карантиннинг 1 ҳафтасида севимли фильмимни 4 та фаслини кўриб тугатдим.
Энди иш қидираётган вақтимда резюмега "Қатъиятлилик" ва "Чидамлик" каби хислатларимни ҳам қўшиб ёзсам бўлади.
Вой! Нималар бўляпти! Дунё қаёққа қараб кетяпти?!
Тўхтатиб туринглар! Мен тушиб қолай...