Аввал прокурор бўлиб ишлаган одам завод раҳбари лавозимига ишга тайинланибди ва ишчиларга қараб:
— Мен сизларга ўғрилик қилиш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман ҳали!!! - дермиш.
Бир йигит мотоциклда кетаётса елкасини чумоли чақиб олибди. Йигит елкасидан чумолини олибди-да:
— Агар яна чақсанг, у ёғига пиёда кетасан! - деб чумолини яна елкасига қўйибди.
Хотин эрига дебди:
— Азизим, мен ўғлимизга исм танлаб қўйдим!
— Нима исм экан?
— Лексус деб атаймиз!
— Эсинг жойидами тентак?
— Энди оиламизда Лексус ва Тентак бўлади!
Икки дугона суҳбатлашмоқда:
— Менга эрга тегишни таклиф қилишди...
— Зўр-ку! Қайси йигит?
— Йигитмас! Қўшниларим...
Оддий балиқ тилла балиққа турмушга чиқибди.
— Энди бизни балиқчаларимиз тилла бўлишадими? – сўрабди оддий балиқ эркак балиқдан.
— Йўқ, - дебди тилла балиқ.
— Нега ахир? Сиз тилла балиқсиз-ку?! – деса, эркак балиқ:
— Чунки мени онам тилла балиқ бўлган эди, отам эмас, - деган экан.
Афанди умрида кўл кўрмаган экан. Ўртоқлари бир куни уни кўлга олиб боришди. Афанди сув тагидаги кўкатларни кўриб:
— Агар сув босмаганда, хўп мол боқадиган яйлов экан-да,— дермиш.
Ота ўғлига айтибди:
— Муваффақиятни калити, ҳамма эплай олмайдиган ишни зўр бажаришдир!
Ўғли эса:
— Ҳаммадан кўра ишсиз ўтиришни зўр эплайман. Бўладими? - дермиш.
Иккита йигит барга кириб, ичиб ўтиришса,рўпарасида кўзгу бор экан. Бири иккинчисига қара:
— Анавиларни қара, йигирма йилдан кейин биз ҳам ҳудди шуларга ўхшаб қоламиз, - деса, иккинчиси:
— Аҳмоқ, бу кўзгу-ку...! - дермиш.
Одамни ёши ўтган сайин хотираси ёмонлашар экан. Кимни пуллари қаерда сақланишини билса ҳам, унутиб қўяди.
Кейин пулдан қийналиб юради...
Автобусда бир жувон эркак билан жанжаллашмоқда:
— Сен хотинбоз, шилқимсан! Бирорта ҳам сочи узунни ўтказиб юбормаяпсан, - дебди аёл бақириб. Шунда бир қари кампир дермиш:
— Кечирасан қизим, сен уни уришяпсанми ёки реклама қиляпсанми???