Болалар ҳақида латифалар

Қамоқда ўтирган маҳбус хотинидан хат олди. Ўқиб чиққач, камерадошлари ундан сўрашди:
— Хотининг нима деб ёзибди?
— Э, ўғлим яна бешинчи синфда қоладиган бўпти… Оиламизни росса шарманда қилди ярамас.
Ёш ўқитувчи синфга кириб келиб:
— Салом болажонлар, - деса, синфдаги болалар бир овоздан:
— Йўқол, чиқиб кет! - деб бақиришибди.
Қўрқиб кетган ёш ўқитувчи директор хонасига югуриб кириб, вазиятни тушунтирса, директор:
— Бу синф ўқувчиларига аввал "қармоқ" ташлаб илинтириб олиш керак. кейин дарс бошлайсиз. Юринг кўрсатаман, - деб синф эшигини тепиб кирибди-да:
— Орангизда ким глобусни копток қилиб ўйнай олади? - сўрабди.
Ўқувчилар:
— Глобус нима ўзи? - дейишибди.
— Глобус ҳақида янги ўқитувчингиз гапириб беради, - деган экан.
Ота ва ўғил шўрва ичиб ўтиришса, ўғил отасига:
— Ота шўрвангизни гўштини менга беринг, - деса,
ота ўғлига қараб:
— Ўғлим шу гўштни ейман деб бир коса сув ичдим, - дермиш.
Ўқитувчи:
— Абдулла, сенга савол! "Қават-қават тўни бор, чиройлигина юзи бор»?
Абдулла:
— Атиргул!
Ўқитувчи:
— Йўқ, бу - каром.
Абдулла:
— Майлими, энди ман топишмоқ берсам? У беш ҳарфдан иборат, бош ҳарфиям охиргисиям "Қ"…
Ўқитувчи:
— Вой, қулоқсиз бола! Нималар деяпсан!?
Абдулла:
— Устоз, тўғри жавоб - Қулоқ! Сиз топдингиз!!!
Афанди балиқ тутиб ўтирган ёш болаларга дебди:
— Ҳозир балиқ тутманглар! Ҳозир балиқлар болалайдиган пайт!
Болалар:
— Амаки, буни ўзимиз ҳам биламиз! Биз эркак балиқларни тутяпмиз, - дебди.
Афанди ўғли билан кетаётса, ёнидан бир кал киши ўтиб қолибди. Ўғли афандига қараб:
— Дада қаранг, анави амаки кал экан, - деса, афанди:
— Секинроқ гапир, эшитиб қолади, - дебди.
Шунда ўғли:
— Нима дада, у амаки каллигини ўзи билмайдими?, - дермиш.
Ўн ёшли бола отасидан сўрабди:
— Ада, нега бу колбасани номи "Докторский"? Нима, уни фақат докторлар ейдими?
Отаси:
— Йўқ ўғлим! Бу колбасани еб бўлгач, тўғри докторга боравериш кераклигини билдиради...
Инглиз тилидан биринчи дарс. Ўқитувчи:
— Болалар, ким инглизча ҳарфларни ёддан билади?
Эшмат (кичкина дастурчи):
— Мен!
— Қани, тартиб билан айтчи?!
— Q, W, E, R, T, Y
Хусан, дўстидан ҳафа бўлиб, шундай дермиш:
— Итинг сенга дўст бўлса яхши, лекин дўстинг ит бўлса ёмон.
Чойхонада:
— Тўхтанглар, биринчи бўлиб мен ичаман.
— Нега бундай деяпсан Тимур?
— Дадам ичаётганимни билиб қолибди: "иккинчи ичганингни эшитмай", - деган эдилар...