Болалар ҳақида латифалар

Ота ўғлига дебди:
— Ўғлим, мактабдаги баҳоларингни қачон тўғрилайсан?
— Ҳаракат қиляпман адажон. Лекин устозим бир дақиқага ҳам журнални ташлаб чиқиб кетмаяптилар-да...
Бой ва камбағал суҳбат қурипти!
Бой:
— Мени 14та машинам, 3та автобусим, 2та кафейим бор. Сендачи, - дебди камбағалга.
Камбағал:
— Мени ўғлим бор, ўғлимда эса қизинг бор!
Буви ухлаб ётган набирасини уйғотяпти:
— Турақол, болажоним! "Ким эрта турса, худо унга қўш қўллаб беради" деган гап рост экан. Қара,тонг саҳарда сайрга чиқиб нима топиб олдим. Ичи пулга тўла ҳамён.
Набираси:
— Ахир ўша ҳамённи йўқотган одам сиздан олдинроқ турган-ку!?
Беш ёшли қизалоқ хонани бурчагида туриб, онасига дебди:
— Ойижон, шу ишингиз тўғрими?
— Ёмон ҳулқинг учун сени жазоладим. Ўша жойда тур!
— Ёш бўла туриб, шу бурчакда, сиз ҳақингизда ёмон фикрлай бошлаяпман! Яхши эмас, ойижон!
Икки тиланчи лўли аёл учрашиб қолишибди:
— Вой дугон бормисан, кўринмайсан?
— Иби ҳой, эшитмадингми қизимни эрга бердим!?
— Сепига нима бердинг?
— Ўзимга тегишли катта кўчани бердим.
— Тутунинг чиқсин сани, энди гадо бўлибсан!
Ота-бола пашшалар ахлат еб ўтиришса, боласи отасига қараб:
— Ота, нимага доим биз ахлат еймиз? - деса, отаси:
— Ўғлим, овқат устида ахлатни гапирма! - дермиш.
Бир бойвачча руснинг қизи дадасига:
— Дада, мен эрга тегаяпман!
— Кимга?
— Попга.
— Нима ақлдан оздингми? Попни нима қиласан?
— Дада бу севги, юрагимга буйруқ беролмайман ахир
— Кечки овқатга олиб кел уни, мен бир гаплашиб кўрайчи.
Кечки овқатда суҳбат бошланибди.
— Хўш куёв бола, мани қизимни битта кийими 10000$ туради, ҳар ҳафтада алмаштиради. Қандай олиб берасан?
— Худойим ўзи ёрдам беради.
— Ҳар ҳафтада бир марта Парижда сочини турмаклатади, буничи?
— Худойим ўзи ёрдам беради
— Қизим фақат Феррари минади, ҳар ярим йилда янги моделидан олади, буни нима қиласан?
— Худойим ўзи ёрдам беради.
Овқатдан кейин поп кетибди. Қизи дадасидан сўрабди:
— Хўш дада куёв сизга ёқдими? Қандай экан?
— Ўзику тоза лақма экан, лекин мени худо деб билаётгани менга ёқди.
Ака-сингил карамли салат еб ўтиришган экан акаси:
— Синглим, эчкига ўхшаб ўтиришимиззи қара! - деса, синглиси:
— Сиз балки эчкига ўхшаб кетяпсиз, мен қуёнчаман! - дермиш.
Бир кишига савол беришибди:
— Ким кўпроқ ҳаётидан мамнун бўлиб яшайди? Тўртта боласи бор одамми ёки тўрт миллион пули борими?
— Тўртта боласи бор одам-да! Чунки, тўрт миллиони бор одам яна кўпроқ пул хоҳлайверади...
— Беҳуда кутяпсан, болам. Бу автобус фақат байрам кунлари юради, - деди кампир бекатда турган ўсмирга.
— Бугун менинг туғилган куним, - дермиш бола ҳам...