Болалар ҳақида латифалар

Ёш болакай онасидан сўрабди:
— Ойижон, асал ари асал берадими?
— Ҳа болажоним!
— Нега унда қовоқ ари қовоқ бермайди?
Ёш бола отасидан сўради:
— Одамлар катта бўлганда ўзгаришади? Қолганлар-чи?
— Ўзгаради. Қўзичоқ қўй бўлади, жўжа хўроз бўлади...
Болакай хурсанд бўлиб чопқиллаб кетибди:
— Ура, Матиз машинамиз яқинда Каптива бўлар экан...
Банкомат ёнига бир аёл ўғли билан келди.
— Ҳозир пул олиб, иккаламиз дўконга борамиз, - деди она ва банкоматга пластик карточкасини қўйиб, у ердан пул олди.
Буни кўрган бола ҳайратланиб онасига:
— Ойи, буни ичида дадам ўтирибдиларми?, - дермиш...
Ёш болакай онасига келиб:
— Ойижон, мен ҳисоблашни ўрганиб олдим.
— Жуда-ям яхши. Нимани ҳисоблашни ўргандинг?
— Мен ҳаммани аҳмоқ деб ҳисоблайман!
Футбол ўйинини томоша қилаётган Фарҳод дадасидан сўради:
— Нега ҳакам ўйинчиларга қараб ҳуштак чалаверади? Нима, улар гапга тушунмайдими?
Ўғли математика фанидан "2" баҳо олиб келибди.
Ота:
— Нега "2" олдинг?
Ўғил:
— Устозим 2+3 нечи бўлади дедилар. Мен 5 дедим.
Ота:
— Хўш?
Ўғил:
— 3+2 нечи деб яна сўрадилар.
Ота:
— Тентак. Аҳмоқ. Эсинг жойидами? Иккаласи ҳам бир хил-ку!
Ўғил:
— Мен ҳам унга ҳудди шу сўзларни айтдим-да!
Афанди бир ашулачининг овозини ҳеч ёқтирмас, у қаерда ашула айтса, секин туриб кетар эди. Бир куни Афанди кўчада кетаётса, ўша ашулачи бир бола билан келаётган экан. Афанди сўради:
— Бу бола кимингиз бўлади?
— Ўғлим,— деди ашулачи.
Афанди пешонасига уриб деди:
— Биз-ку, майли эди-я, энди бола-чақаларимизнинг ҳам шўри қурир экан-да!
Криминалист ота оиласида эгизаклар дунёга келибди.
Қариндошлардан бири эгизакларни отасидан:
— Фарзандларингизни бир-биридан қандай ажратасиз? – деб сўрашса, криминалист ота ишончли жавоб берибди:
— Бармоқ изларидан!
Хавотирга соладиган жумлалар:
1) Бу оғритмайди;
2) Сан билан жиддий гаплашиб олмоқчиман;
3) Паролингиз нотўғри кўрсатилган;
4) Картангизда пул етмаяпти.
Бир куни ота эрка қизига дебди:
— Бор ҳовлиларни супур.
Қиз:
— Воой, - дебди.
Шунда ота:
— Унда идишларни ювиб қўй.
Қиз:
— Воой
Ота аччиқланиб дебди:
— Яна бир марта вой-войласанг эрга бериб юбораман.
Қиз:
— Вой-вой-вой-вой!