Болалар ҳақида латифалар

Афанди дадасига дебди:
— Дадажон, иккита янгилигим бор. Бири яхши, иккинчиси ёмон. Қайси биридан бошлай?
Дадаси:
— Яхшисидан бошлайқол!
Шунда афанди:
— Янги олиб берган машинангиз зўр экан. Пойгада у билан албатта совринларни қўлга кирита оламан. Ёмон хабарни айтсам, шу олиб берган машинангиз билан Каптивани орқасидан етиб олибман, - дебди.
Диванда футбол кўриб ётган отасига ўғли дебди:
— Адажон, ширин чой ичаман...
Отаси айёрлик ишлатмоқчи бўлиб:
— Мен ҳам ичаман... Кел, мен сенга тайёрлайман, сен эса менга, - дебди.
Ўғли ширин чой кўтариб келиб:
— Адажон, мана чойингиз! Меники қани? - деса, отаси:
— Ичгим келмай қолди, шуни ўзинг ичавер!!! - дермиш.
Бир эркак уйга келса, хотини ётоқхонада ётган эмиш.
— Бемаҳалда нега бу ерда ётибсан? - деса, хотини:
— Юрагим ҳуруж қилиб қолди, - дебди.
Эри тез ёрдамга қўнғироқ қилиш учун йўлакдаги телефонга югуриб чиқса, ўғли дебди:
— Ада, шкафни ичида қўшни амаки ўтирибди!
Эр ётоқга қайтиб кириб, шкафни очса, ҳақиқатдан қўшни киши кийимсиз ўтирган экан.
Шу пайт эрини жаҳли чиқиб кетиб, шкаф ичидаги қўшнисига қараб:
— Анави ерда хотинимни юраги ҳуруж қилиб ётибди, сен бўлса шкафни ичида хотиржам ўтиришингни қара! - дермиш.
Бешинчи қаватда яшайдиган зиқна одам ўғлига туфли олиб бериб дебди:
— Зинадан чиқишда битта зина ташлаб чиққин, шунда туфлигинг орадаги зинага тегмай ишқаланиш камроқ бўлиб узоқроқ чидайди.
Ўғли ҳоп бўлади деб, чиқиб кетиб бир оздан кейин шими йиртиқ кириб келибди, буни кўриб зиқнани жони чиққудай бўлиб:
— Шиминг нима бўлиб йиртилди?
— Туфлим янаям кўпроққа чидасин деб зинадан икки зина ташлаб чиқувдим, - дермиш
Бир аёл нуқул эри ишдан келса, эрининг уст-бошидан соч толаси топиб олиб роса жанжал қилавераркан.
Кунлардан бир кун эрининг кийимидан соч топа олмабди. Шунда эрига:
— Ҳа, қуриб кетсин! Кунингиз кал аёлларга қолдими!? - дермиш.
— Болангизни нимага бувиси билан қолдирмайсизлар?
— Чунки у қабристонда бир ўзи қолишидан қўрқади-да.
Бир киши 7-қаватдаги уйида сигарет чекиб бўлиб, ахлат челаги ёнига боришга эриниб, қолдиғини очиқ деразадан пастга улоқтирган экан, пастда турган кичкина болакай дебди:
— Амаки, бунақа қилиш мумкин эмас. Бу ёмон одат!
Бу гапни эшитган киши эринмасдан кийимларини кийиб, 7-қаватдан пастга зинадан тушиб кетаётганмиш “Бир таъзирингни бериб келай сен болани. Ҳали сенми менга ақл ўргатадиган”! деб.
Маҳалладаги болалар рамазон айтиб келишса, хотини эрига қараб:
— Адаси, бориб анави болаларни ҳаммасини ҳайдаб юборинг! – дебди.
Эри:
— Нега хотин? – деса, хотини:
— Ўтган куни мен уларга сомса олиб чиқиб тарқатган эдим. Кеча улар менга “Пазандалик сирлари” деган китобни ташлаб кетишди...!
— Оилангизда янги фарзанд туғилди, шекилли.
— Янги дейишга ҳам тилим бормайди. Бақириб-чақиришидан анча тажрибаси борга ўхшайди.
Бир ўқувчи ҳеч чўмилмас экан. Ундан бадбўй ҳид келаркан. Шунда ўқитувчиси унинг кундалигига "Ота-она болани чўмилтириши керак. Болангизни бадбўй ҳид тутиб кетган», деб ёзиб қўйибди.
Ота-онадан жавоб келибди: «Болани ўқитиш керак!!! Ҳидлашамас»