Болалар ҳақида латифалар

Бир одам имтиҳон топширгани борса, домла исмини сўрабди.
— А-а-а-анвар, - дебди ҳалиги одам.
— Нега исмингизни А-а-а-анвар деяпсиз? Дудуқмисиз? – дебди.
— Йўқ, паспортимга исмимни шундай ёзишган, - деб жавоб берган экан.
Эрталаб туриб мактабга кетмоқчи эдим, соатга қарасам мактаб тугаган экан.
Болакайнинг отаси сўради:
— Ўғлим, боғчада уришиб турасизларми?
Ўғли:
— Ҳа, уришамиз!
— Ким ютади?
— Боғча опамиз.
Бир қизалоқдан сўрашибди:
— Дадангни ёши нечида?
— Тўртда, - дебди қизча.
— Қанақасига? – дейишса,
— Дадам мен туғилгандан кейин, дада бўлганлар, - дебди.
Икки дўст суҳбатлашмоқда:
— Дўстим, мана сени 37 та боланг бор улардан нима фойда кўрдинг? - дебди.
Дўсти:
—Эҳ дўстим, ҳамма фойда шуларда-ку!
— Қандай қилиб?
— Агар ичиб келсанг, хотининг ўқлов кўтариб сенга ташланади. Шунда талпани ичига ўзингни отасан, - дермиш.
Болакайларнинг ҳеч қачон тугамайдиган саволларига ақлли оталар шундай жавоб беришади:
— Адажон, қачон пулингиз кўпаяди?
— Ўғлим, нега ойим қачон сиздан камроқ пул сўрайдиган бўладилар демайсан?!
Ишга шошилиб чиқиб кетаётган эрини хотини тўхтатибди:
— Тўхтанг-чи адаси. Ҳеч нарсани унутмадингизми? – дебди ҳар куни ишга кетишдан аввал болалари билан ҳайрлашиб кетиши кераклигини эрига эслатмоқчи бўлиб...
Эри шошиб-ҳовлиқиб чўнтагини кавлабди-да 10 минг чиқариб, хотинига бериб “Бошқа йўқ, ушла! Бори шу!” деб югуриб чиқиб кетаверган экан.
Бир эркак уйига ҳар куни ичиб келар, эрталаб турса ҳамма ёғи моматалоқ, чўнтагида пуллари йўқ бўлар экан.
Бир куни уйига ичмасдан келиб, атайлаб кўзини юмиб ётса, хотини билан болалари таёқ олиб келиб, энди урмоқчи бўлаётганларида ўрнидан туриб:
— Ҳа, демак бу сенларни ишларинг экан-да!? – деб ҳаммасини қувлаб кетган экан.
Мактабда ўқувчиларга биринчи тиббий ёрдам кӯрсатиш усуллари ўргатиляпти.
Муаллима:
— Хўш, Эшматов, агар уч яшар уканг уй калитини ютиб юборган бўлса, қандай йўл тутардинг?
— Уйга деразадан ошиб кирардим.
Рентгенга биринчи мартта тушаётган бола докторга:
“Илтимос, менга 3х4 дан битта” деган экан.