Болалар ҳақида латифалар

— Дадажон, эртага туғилган куним. Менга бирор нима олиб берарсиз. Нима олиб беришингизни эртага турганингизда айтаман.
— Қизим, мен эртага уйқудан турмайман! Индинггача ухлайман!
Бир бола қариб қолган бувисига гап қайтараётган экан, ёнидан ўтиб кетаётган одам буни кўриб дебди:
— Холажон бу сизни набирангизми?
— Ҳа. Ўзим кўтариб катта қилганман, - дебди онахон.
Ҳалиги одам:
— Ташлаб юбормабсизда, - дермиш.
Бир кишининг касби дурадгор экан. Хотини уйда йўқлигида болаларига эртак айтиб бермоқчи бўлибди.
— Ўтган замонда бир мамлакат шаҳзодаси бошқа подшоҳликнинг маликасини севиб қолибди.
Маликага хат ёзиб, кабутардан жўнатибди. Уч кеча-ю, уч кундуз ухламасдан, маликадан хат кутибди. Ваниҳоят, кабутар учиб келибди.
— Кейин нима бўпти ада? – сўрабди қизи.
— Қараса, оёғига хат боғланган. Малика жавоб ёзибди, деб ўйлаб, шошиб-пишиб хатни очиб қараса...
— Нима ёзилган экан хатда? – яна қизиқиб сўрабди қизи.
— У ерда “Қилич ва қалқонларга буюртма оламиз. Арзон нархларда”, - деган реклама турганмиш.
Синфдош дўстлардан бирига деди:
— Эшмат биласанми, синфдошимиз бор-ку Тошмат.
— Хўш?!
— Жуда пулдан қийналиб қолган кўринади.
— Йўғ-э, нега? Қаердан олдинг бу гапни?
— Кеча бирров кўриб ўтай деб уйига кирувдим. Ишонасанми, икки қизи ёнма-ён ўтирволиб битта пианинони чаляпти!
Бир боладан сўрашибди:
— Туғилган кунингга нима совға олишни хоҳлайсан? - дейишибди.
Бола ўйланиб туриб:
— Билмадим, лекин иккита бўлсин, - дебди.
— Дада, мени Камол урди...
— Сен ҳам ур!
— Мен аввал уриб бўлгандим-да.
Болға билан ўйинчоқларини синдириб ўтирган икки яшар ўғилчасини ота койиди:
— Болам, нима қиляпсан?
— Ўйинчоқларимни синдириб, кўпайтиряпман.
Ғуломжоннинг иккита балиғи бўлган экан.
Бир куни балиқлари сойга чўмилгани бориб, оқиб кетибди.
Болакайдан сўрашибди:
— Сенга янги йилга нима совға қилай?
Бола ўйланиб туриб:
— Билмиман, лекин иккита бўлсин!!!
Ёш ота тез ёрдамга шошилинч телефон қилиб гапира бошлади:
— Доктор, қизим кўк дорини ичиб юборди! Нима қилишни билмаяпман!
— Қизингиз ҳозир нима қиляпти? Ёнингиздами?
— Ҳа? мана ёнимда турибди. Лаблари кўм-кўк! Тишлари ҳам! Кўкариб турган тилини чиқариб менга тиржайиб турибди... Айтинг, нима қилай?
— Тез суратга олинг!!!