Болалар ҳақида латифалар

Меҳнат таътилим фақат бақириш билан ўтди!
Қизимга: "Сувдан чиқ! Кўкариб кетдинг..."
Эримга: "Бардан чиқинг! ...!!!"
Болакай телевизор кўриб ўтирган адасини ёнига келиб:
— Ада нима кўряпсиз?
— Енгил атлетика бўйича югуриш мусобақасини ўғлим. Ҳозир ҳаммаси югуради, биттаси ғолиб бўлади. Ана шу битта спортчига совринни беришади.
— Ундай бўлса қолганлари нега югуришяпти ада???
— Ҳозирги ёшлар жуда ғалати кийинишади-да! Масалан, мана бу қиз...
— Бу мени ўғлим!
— Ие, узр. Сиз уни отаси эканингизни билмабман.
— Мен онаси бўламан!
Кичкина болакай дадасига:
— Дада, уйланиш учун қанча пул керак?
Дадаси онасига пул бераётган экан:
— Билмайман, мен ҳали ҳам тўлаяпман.
— Ойижон, склероз нима у?
— Нимани сўрадинг ўғлим?
— Қачон?
— Кимсан ҳой бола?!!
Қизалоқ онасига дебди:
— Ойижон, мен 5 ёшдаман! Нигора эса 3 ёш. Мен каттаман!!!
Онаси:
— Қизим, мен 33 ёшдаман! Мен каттаман...
— Қизалоқ онасини қулоғича пичирлаб:
— Ойижон,каттаман эмас, қариман денг...!
Инглиз аёллари «I love you», - деб — 1-2та туғишади.
Рус аёллари: «Я тебя люблю», - деб — 2-3та туғишяпти.
Ўзбек аёллари эса: «Нарироқ ётинг, боринг», - деб — 4-5-6та туғишяпти.
— Дада, молиявий даҳо ким?
— Хотини сарфлагандан кўпроқ пул ишлаб топадиган одам.
— Уйланиш яхшими бобо?
— Яхши болам, аёлинг дардкашинг бўлади.
— Яхшику, лекин мени дардим йўқку бобо?!
— Уйлансанг у ҳам бўлади болам.
Болакай онасидан сўрабди:
— Нега денгизнинг суви шўр?
Онаси дебди:
— Балиқлар сасиб қолмаслиги учун тузлаб қўйишган болам...