Болалар ҳақида латифалар

Бир ўртахол оила ресторанга овқатлангани киришибди. Овқатланиб бўлишгач хотини официантга:
— Мана бу ошиб қолган овқатларни итимга олиб олсам майлими, - деса
5 ёшли ўғли:
— Урааа, энди ит боқарканмиз, - дермиш.
— Адажон, нимага шоколадларни зар қоғозга ўрашади?
— Бошқа хонада турсак ҳам, сени шоколад ўғирлаётганингни эшитиш учун!
Автобусда бир болакай йиғлаб ўтирган экан. Болани тўхтатиш учун бир онахон унга олма узатди.
Бола олмани олиб индамай тураверди.
— Нима дейиш керак, болакай? - деб сўради ёнидаги аёл.
Бола онахонга қараб:
— Ювилганми? - дебди
— Ўғлим, сенга совға қилган ов милтиғи қани?
— Сотиб юбордим. Пулига эса қўлимга соат олдим.
— Аҳмоқмисан?! Энди қуён овига борсанг, соат нечида олдингдан қуён югуриб ўтганига қараб юрасанми?!
Ота ўғлини уришяпти:
— Энди билдингми, нега сенга шапалоқ туширганимни?!
Бола:
— Доим шунақа қиласиз. Аввал уриб, кейин сабабини мендан сўраб юрасиз?
Кичкинтой Абдураимнинг онаси, ҳар доим жинси шим кийиб юрар экан. Бир куни тўйга бориш учун кўйлак кийса, кичкинтой Абдурайим:
— Вой ойи, сиз аёлмисиз? - дермиш.
Она Ҳасан-Ҳусанни чўмилтираётганда Ҳасан нуқул кулармиш.
Онаси: Ўғлим, нега куляпсан?
Ҳасан: Мен қолиб Ҳусанни икки марта чўмилтирдиз, — дермиш
Бир аёл ижтимоий таъминот бўлимига 15 та боласини етаклаб, кириб келибди.
— Оҳо! – ҳайратланди хизматчи. — Буларнинг ҳаммаси ўзингизникими?
— Ҳа, ҳаммаси ўзимники, - жавоб беради она.
— Ўтир, Эшмат, — деса, ҳамма болалар ўтирибди.
— Хўш, - дебди хизматчи, — сизларни рўйхатга олишим керак. Менга болаларингизни исмларини айтсангиз.
— Ҳаммаси оддий, — жавоб берибди она. — Ўғил болаларнинг исми Эшмат, қизларники эса Анзират.
Қулоқларига ишонмаган хизматчи яна савол берибди:
— Жиддий айтяпсизми? Уларнинг ҳаммаси Эшмат билан Анзиратми?
— Ҳа, бу ҳаётимни анча енгиллаштиради. Эрталаб уларни битта қилиб чақираман, ҳаммаси уйғонишади. Тушлик вақтида ҳам “Эшмат!”, “Анзират!” дейман, улар келишади. Қачон уларга танбеҳ берсам, бақир-чақирни тўхтатади. Менимча, бу энг зўр ғоя!
Ижтимоий ёрдам хизматчиси яна савол беради:
— Агарда ҳаммасини эмас, фақатгина битта болани чақирмоқчи бўлсангиз нима қиласиз?
— Ундами, уларни фақат фамилияси бўйича чақираман.
Бир эркак ишдан уйга келиб:
— Мени гўзал маликам қани? - деса, хотини югуриб чиқиб:
— Шу ердаман адаси, - дебди.
— Сен ёвуз жодугарсан-ку. Мен қизимни чақиряпман, - дермиш эри.
Рус тили дарсида:
— Сегодня какая погода?
— Совуқ Мария Петровна, майлими деразаларни ёпсак?
— По русский, пожалуйста!
— Аҳмоқ, тентак, майлими окна закрыть?