Болалар ҳақида латифалар

Салим мактабдан уйга кийимлари йиртилган, ҳамма ёғи ифлос аҳволда кириб келибди. Уни кўрган отаси сўради:
— Сенга нима бўлди?
— Азим билан уришдим.
— Бундан чиқди, энди сенга янги кийим сотиб олиш керак экан-да?
— Бу қийин эмас, дада. Аммо Азимнинг дадаси янги бола сотиб олишига тўғри келади...
Битта бола дўконга кириб:
— 1200 сўмлик нон борми? – дебди.
— Бор, - дейишса, бола:
— Нечи пул? – деган экан.
Қўшни синф хонадан келаётган шовқиндан дарс ўта олмаган ўқитувчи шартта ёнидаги синфга кирибди-да, ҳеч нарса демай, тик туриб гапираётган болани қулоғидан тортиб ўзини синфига олиб кириб ўтказиб қўйибди.
Бироздан кейин эшик тақиллаб бир ўқувчи кирибди-да дебди:
— Кечирасиз, боя бизни ўқитувчимизни қулоқларидан тортиб олиб чиқиб кетган эдингиз. Қайтариб берасизми?
Уйга қайтган ўғил, телефонидан кўзини узмай ўтирган онасига:
— Ойижон мен келдим! – деса, онаси ўғлига қарамай:
— Қаерларда санғиб юрибсан? – дебди бепарволик билан.
Ўғли онасига:
— Ойи, мен армиядан қайтдим!!! – деган экан.
Онаси уйқу олдидан қизига эртак ўқиб бермоқда:
— Қадим замонда бир ҳунарманднинг уч ўғли бўлган экан. Тўнғич ўғли жуда доно, ўртанча ўғли унчалик ҳам ақилли эмас, кенжа ўғли эса умуман тентак бўлган экан.
Қизалоқ:
— Ойижон, ҳунарманднинг соғлиғи борган сари ёмонлашиб бораверган экан-а?
Онаси:
— Нега унақа деяпсан қизим?
Қизалоқ:
— Ана, ўзингиз ўқидингиз-ку, фарзандлари борган сари ёмонлашиб боряпти экан.
Бир йигит 17 ёшида уйланибди. У 25га кирганда боласи 7 ёшга кирибди.
Кунлардан бирида боласини мактабдан олиб қайтаётса, йўлни нариги тарафида 3 та кетворган қиз келаётганмиш. Шунда у боласига қараб:
— Ўғлим, мен ҳозир анави қизларни олдига борганимда дадамас, ака деб чақиргин, хўп-ми? Яна ёмон тушунмагин, - деса.
Боласи:
— Хўп, дада сиз ҳижолат бўлманг, ўзи ҳар кун кўчада ойимни опа деб ўрганиб кетдим, - дермиш.
Болакай адасидан сўрабди:
— Ада, ақл билан айёрликнинг фарқи нимада?
— Ақл кўчадаги ишкални тинч ҳал қилишга ёрдам беради. Айёрлик эса ишкалдан чиройли чиқиб кетишга ёрдам беради. Энг яхшиси – донишмандлик.
— У нима?
— Кўчадаги жанжалга аралашмаслик дегани ўғлим.
Шоколадни тақсимлаган акасидан норози бўлган ука:
— Нуқул шундай қиласиз, ўзингизга катта қисмини олиб, кичигини менга берасиз! – дебди.
Акаси эса:
— Ҳўш, мени ўрнимда бўлсанг, сен нима қилган бўлардинг? – деб, сўрабди.
Укаси:
— Кичигини ўзим олиб, катта қисмини сизга берар эдим! – деса,
Акаси:
— Бўлмаса нега минғирлайсан...? — мен ҳам шундай қилдим-ку...! – дермиш.
— Бу жой қандай мазза, қулай, ёқимли ва мароқли!
— Қаердасан ўзи? Қаерда ўтирибсан?
— Ота-онамни елкасида.
Бир қизалок ойисига:
— Ойи, мен кеча телефон топиб олдим.
— Қани у?
— Ташлавордим.
— Нимага?
— Уни қеч қанақа кнопкалари йўқ, буни устига орқасида ярми тишланган олма расми ёпиштириб қўйилган экан.