Болалар ҳақида латифалар

Эри ишидан эртароқ қайтиб келиб, хотинига дебди:
— Хотин, болаларни кийинтир. Бугун ҳайвонот боғига борамиз!
Хотини ажабланиб:
— Нега? Даб-дурустдан борамиз деяпсиз? – деса, эри жаҳли чиқиб:
— Ўзинг неча кундан бери қариндошларимни соғиндим, кўргани бориб-келайлик деб ҳоли-жонимга қўймаяпсан-ку! – дебди.
— Эрталаб уйғонганингда сендан мактаб, институт ёки иш? Қайси бирига боришни хоҳлашингни сўрашса, сен нима деган бўлардинг.
— Мен боғчага деган бўлардим.
Кичкина бола онасига савол беряпти:
— Нима учун мушугимиз унитаздан сув ичади?
Онаси:
— Унитазда сув тоза, шунинг учун ичади.
Бола ўйланиб туриб:
— Сиз буни қаёқдан биласиз?
Бир болакай бувисига конфет берибди. Бувиси конфетни шимиб ўтирса, болакай:
— Буви конфет мазалими, - дебди.
Бувиси:
— Ҳа, болам мазали экан.
Болакай:
— Унда нимага олапар шиммай ташлади.
Ўқитувчи ўқувчидан сўрабди:
— Шекспир нечанчи йилда туғилган?
— 1564 йилда.
— 1565 йилда эса нима бўлган?
— Шекспир 1 ёшга тўлган.
Она боласига:
— Агар ҳозироқ бўтқангни емасанг, ялмоғиз кампирни чақираман! – деса,
Боласи:
— Овора бўлманг ойижон, бу бўтқани ялмоғиз кампир ҳам емайди!... – дермиш.
Бир болакай ҳомиладор аёлни олдига келиб:
— Хола, хола сиз ростан ҳам болезни яхши кўрасизми?
Аёл:
— Ҳа, албатта
Бола:
— Унда уни нега ютиб юбордиз, - дебди
Ёш куёвни хотини кўзи ёриш арафасида. Куёв келинни машинада туғруқхонага олиб кетмоқда. Йўлларидан қора мушук ўтиб кетса хотини:
— Вой дадаси, энди мен қоп-қора бола туғаман, шунақа ирим бор, - дебди. Овсар куёв уйига келиб онасига:
— Ойи шу ростми? Йўлимиздан қора мушук ўтганди. Хотиним энди қора бола туғадими? – деса. Буни кузатиб турган дадаси:
— Хотин, сен туғруқхонага кетаётганингда олдингдан эшак ўтмаганмиди? – дермиш.
— Фамилиянгиз нима?
— Со-со-содиқов.
— Нима, дудуқмисиз?
— Йўқ, адам дудуқ бўлганлар. Гувоҳнома ёзган аёл эса ғирт тентак...
Иккита ҳомиладор аёл бекатда суҳбатлашиб ўтиришган экан:
— Сиз нима кутяпсиз?
— Қиз. Сиз-чи?
— Ўғил.
Ёш болакай суҳбатни эшитиб туриб, сал нарироқда ўтирган чолни ёнига бориб дебди:
— Амаки сиз нима кутяпсиз?
Қария:
— Автобус, - деган экан.