Болалар ҳақида латифалар

Бир аёлнинг телефони жиринглаб қолибди.
Аёл гўшакни кўтариб:
— Алло! – дебди.
Бир одам:
— Фарзандларингиз бизни қўлимизда! - деса,
Аёл қўрқиб кетиб, ялина бошлабди:
— Барча шартларингизга розиман! Илтимос, фақат болаларимни қайтаринг???
Шунда ҳалиги одам:
— Эсингизни еганмисиз...?! Тезроқ келинг, ҳадемай боғча ёпилади, – дермиш.
Бир бола ўртоғидан уй вазифаларини кўчирганини ўқитувчи билиб қолиб:
— Нимага сен ўртоғингдан кўчирдинг?! У ўзини томдан ташаса, сен ҳам ташлайсанми?! деса,
— Йўқ устоз! Ўлай агар "Синий кит" ўйнамаганман, - деган экан.
Бир кишининг уйида сув жўмраги ишдан чиқиб, чилангар чақиртирибди. У одамнинг ёш ва гўзал қизи бор экан.
Ишлаб ўтирган чилангарнинг ёнига қиз келиб:
— Агар отам шароб берса, ичманг! Пул берса ҳам ола кўрманг! Фақат чекишга бир дона сигарет сўранг, - дебди жилмайиб, нозланиб.
Лақма уста ишларини тугатгач, қиз айтганидек, битта дона сигаретни чекибди-да, кетибди.
Хурсанд бўлган отаси эса қизига қараб:
— Баракалла доно қизим! Кейинги ҳафта бўёқчиларни чақираман, - дебди.
Итингизга қарасангиз бўлмайдими, қўшни? Кеча шунақанги ҳурдики, қизим қўшиқ айтиш машқини тўхтатишга мажбур бўлди.
— Кечирасиз-у, лекин қизингиз биринчи бўлиб бошлади.
— Менинг ўғлим сизнинг қизингизни қўлини сўрамоқчи!
— Нима, ўғлингизни ўзини қўли йўқми?
— Онаси, ўғлимизни боғчадан олиб келдим!
— Нималар деяпсиз? Кимни боласи бу? Бизни ўғлимиз мактабга чиққанига 2 йил бўлди-ку!
Қари бой оламдан ўтибди. Фарзандлари отасининг ўлимидан сўнг нотариус ёнига бориб, васиятномани ўқишибди:
"Мен, фалончи фалончибоев соғлиғим ва ақлим жойида пайтимда, ҳеч кимнинг таъзиқисиз, ўз хоҳишимга кўра ўлимим олдидан бор бойлигим ва ҳамма йиққан-терган пулларимни ишлатиб юбордим!"
Боғчадан қайтган қизалоқ коллежда ўқийдиган опасига шошиб:
— Опа-опа, сизга шеър айтиб берайми? - деб сўраса, опаси жилмайиб:
— Майли, айтиб берақол! - дебди. Қизалоқ яна:
— Фақат сиз қарсак чалиб туринг, хўпми? - дебди. Опаси ҳам:
— Хўп, айтақол! - деб қарсак чалишни бошласа, қизалоқ:
— Ҳамма қизлар ўқишда,
Китоб ўқиб юрибди!
Битта аҳмоқ бу ерда,
Қарсак чалиб турибди! - дермиш.
Бир куни ота-бола уйга Imzo деразаларини ўрнатаётса, адаси ўғлига:
— Ўғлим, эҳтиёт бўл! Бу деразалар жуда қиммат туради, - деса, ўғли адасини эшитмай қолибди-да, деразани синдириб:
— Нима дейсиз, эшитмадим...?, - дермиш.
Бир куни ўғли чизган расмини дадасига кўрсатса:
— Э, қойил ўғлим! Ҳудди ўзимни чизибсан-ку! Фақат нега сочимни рангини жигаррангга бўядинг? - сўрабди ота.
Шунда ўғил қаламларига қараб туриб:
— Менда "кал" ранг йўқ-да, дада, - дермиш.