Бошқалар ҳақида латифалар

— Нега аёлларни армияга чақиришмайди? ⠀
— Улар “чапга” деган буйруқни нотўғри бажаришади.
— Кечирасиз! Мени эгизак укамни кўрмадингизми?
— Сиз ҳозиргина менга шу саволни бермаганмидингиз?
Бир кишини оғзидан бадбўй ҳид келаркан шунга ҳеч ким унга тегмас экан.
Маҳалла раисига бориб:
— Мени уйлантириб қўймасангиз мен ҳокимятга устингиздан арз қиламан, - дебди.
Оқсоқол бошқа оқсоқоллар билан гаплашиб ҳидни билмайдиган бир хотин топиб, уйлаб қўйибди.
Орадан 1 ҳафта ўтиб бояги хотин Раисни олдига келибди:
— Мен у билан яшамайман, - деган экан
— Нимага? - деб сўрабди оқсоқол
— Ёнида ётсам кўзим ачишиб кетяпти, - дебди.
Вой! Нималар бўляпти! Дунё қаёққа қараб кетяпти?!
Тўхтатиб туринглар! Мен тушиб қолай...
Март, апрель ойларида нималар қилмадим-ей...! Уйда қолдим, гоҳида уйда қолдим, кези келганда уйда қолдим, уйда қолган пайтларим ҳам бўлди, энг қизиғи деярли уйда қолдим.
— Нима иш қиляпсан?
— Бекорчилик.
— Кечаям бекорчи эдинг-ку!?
— Тугамади-де ҳали бекорчилик.
Насиҳат: Ота-боболаримиз бир майизни қирқ бўлиб, ўзлари ейишган.
Fdjabgfionshgdlansalomsgsiwgaff
Сиз тепадаги сўзни ўқимадингиз, тўғрими?
Лекин мен сизга у ерда Салом деб ёзганман.
Энди ўқидингиз...
Агар тушингизда ҳожатхонани кўрсангиз, ундан фойдаланманг!
Икки киши бир боғни талашиб қолибди. Адвокатга бориб дейишибди:
— Бу боғ меники десам, манави одам меники деяпти, - дейишса, адвокат ўйлаб туриб:
— Бир ҳафта боғга иккингиз ҳам кирмай туринглар, - депти.
Ҳалиги одамлар бир ҳафта боғга умуман киришмабди. Бир куни секин пойлаб келишса, адвокат боғни ичкарисида ўғли билан дарахдаги ҳамма меваларни териб юрганмиш.