Эр-хотин ҳақида латифалар

Кечаси эр хотин ухлаётса эшик тақилабди. Хотин ҳомиладор экан.
— Дадаси туринг, эшик тақилаяпти, қараб қўйинг деса,
— Ўзинг қаравер, дебди.
— Вой дадаси мен, иккиқатманку, қўрқаман, деса
— Иккиқат бўлиб, сен қўрққан, бирқат бўлиб мен қўрқмайманми, дермиш
Хотин эрига телефон қилаяпти:
— Дадаси тез етиб келинг уйимиз ёнаяпти!
— Уйда ким бор?
— Онамлар бор, ухлаётган эдилар.
— Бўлмаса секинроқ гапир, уйғотиб юборасан!
Янги келин-куёв тушлик овқатдан кейин ота-онаси билан гаплашиб ўтиришса, куёв бола келинга "Тур уйга кирамиз" деган паролни бермоқчи бўлиб, стол тагидан хотинини оёғи билан туртиб имлабди. Яна бир оздан кейин сал кучлироқ туртса, келин яна индамабди. Бундан куёв болани жаҳли чиқиб бир тепган экан, куёвни адасини жаҳли чиқиб:
— Гапинг бўлса гапир! Боядан бери нега оёғимга тепасан?! - дермиш.
Ростини айтинг, кеча тунда қаерда эдингиз? Акс ҳолда ўзим ўйлаб топаман, ёмон бўлади!
Бир киши хотинини стоматологга олиб борибди. Стоматолог ҳазиллашиб:
— Кенайи, тишларингизни эрингиз уриб тўкиб ташладими? - дебди. Шунда аёлни эри:
— Ука, сеники ҳозирча бутун экан. Тилинга эҳтиёт бўл! - дермиш.
Ота ўғлига Пушкиннинг “Олтин балиқ" эртагини ўқиб беряпти.
Эртак охирида ўғли отасига қараб:
— Дада, нега чол олтин балиқдан янги кампир сўрай қолмайди?, - дермиш.
Хотин эрига дебди:
— Адаси, мен ҳомиладорга ўхшайман. Энди нима бўлади?
Эри:
— Нима бўларди!? Ўғил ёки қизимиз бўлади...
Майхонада ароқ ичиб, кайфиятсиз ўтирган киши ёнига бир одам келиб:
— Нима бўлди оғайни? - дебди.
— Хотиним билан урушиб қолдим. Мен билан ўн кун гаплашмас экан...- деса, бояги одам:
— Аҳволинг чатоқ экан-ку! - дебди.
У киши яна ароқдан ичиб:
— Гапирма! Бугун охирги кун, - дермиш.
Эр хотинига жаҳл билан деди:
— Биласанми сен қанақасан?!
— Қанақаман? - деди хотини хурсанд бўлиб?
— Ҳудди мени жазолаш учун яратилгандексан!
— Азизим, менга узук олиб беринг.
— Узукка пулим йўқ!
— Ундай бўлса, кўйлак оберинг.
— Кўйлакка ҳам йўқ пул...
— Оғзимни ёпиш учун ҳеч бўлмаса сақич олиб берарсиз?!