Эркаклар ҳақида латифалар

Ҳаётда олийжаноб эркаклар қолмагани ҳақидаги гаплар нотўғри. Мана масалан, мен бугун хотинимга соябон тутиб турдим. У машина ғилдиракларини тезгина алмаштириб олди...
Икки балиқчи суҳбатлашмоқда. Бири мақтана бошлабди:
— Биласанми ошна, бир куни мен шунақанги балиқ тутдимки, ўлчашга тарозининг шкаласи етмади.
Шунда иккинчиси:
— Барибир менинг тутганимдан кичик экан. Мен тутган балиқнинг суратининг ўзи нақ икки кило чиққанди...
Бир киши ўрмонда адашиб қолибди ва бақира бошлабди. Бир пайт елкасига кимдир қўлини қўйибди. Қараса айиқ!
— Нимага бақиряпсан, одам?
— Кимдир эшитадими дедим.
— Мана, мен эшитдим. Бундан сенга фойда бўлдими?
Кўчада қизалоқ йиғлаб турса, ёнига бир одам келиб:
— Кап-катта қиз экансан. Нега йиғлаяпсан?
Қизалоқ:
— Нима ишингиз бор. Йўқолинг бу ердан! - дебди.
Ҳалиги одам яна:
— Кичкина бўла туриб, бунақа ёмон сўзларни қаердан биласан?
Қизалоқ:
— Тушунмадим. Бир кап-катта дейсиз, бир кичкина дейсиз...?!
Иккита сўққабош суҳбатлашяпти:
— Яқинда пазандалик китобини сотиб олгандим, аммо ундан фойдаланишнинг иложи йўқ экан.
— Нега?
— Китобдаги ҳар бир тавсия «Тоза идишни оласиз» деган сўз билан бошланаркан.
Ёшим 25 да бўлса ҳам, ҳафта кунларини эсласам, мактабдаги кундалигим кўз ўнгимга келади.
Сизларда-чи?
Бир йигит шошилиб ҳожатхонага кирса, ёнидаги хонадан овоз эшитилибди:
— Қалайсан
— (ҳайрон бўлиб) Яхши — дебди
— Нима қилаяпсан
— Ҳожатхонада ўтирибман!
— (паст овозда) Кейинроқ телефон қиламан...бир аҳмоқ мен билан гаплашяпти
Эр шимини ҳафсала билан дазмоллаётган хотинини кўриб сўрабди:
— Тинчликми онаси?! Бугун чиройли кийиниб кўчага чиқсам, менга қизлар қарар экан-да...! – деса хотини:
— Дазмолланган, яхши кийинган эркак оилали бўлишини ҳамма қизлар билишади, - дебди.
Бир куни тунда афанди меҳмондан қайтаётса, йўлда калондимоғ бой учраб қолибди. Бой:
— Ҳа афанди, мен сизни мол деб ўйлабман, - дебди.
Афанди ҳозиржавоблик билан:
— Ҳа бой ота, мен бўлсам сизни қоронғуда одам деб ўйлабман, - деган экан.
Чойхонада йигитлар зиёфат қилиб ўтиришса, бир отахон нариги супада йигитларга ҳавас билан қараб ўтирган экан.
— Отахон, биз ҳам сизга ўхшаб юрайлик, бир дуо қилинг, - дебди йигитлар.
Отахон:
— Омин, мени ёшимга киринглар, аммо мен қилган ишни қилманглар! – дебди.
Йигитлар:
— Нега унақа деяпсиз? – деса, отахон:
— Чунки ҳаётимда 25 йил қамоқ ҳам бор-да, - деган экан.