Ҳайвонот ҳақида латифалар

Илон ўйнатувчининг ёнига бир киши келиб сўрабди:
— Дунёдаги энг заҳарли илон билан ҳам гаплаша оласизми?
— Албатта, - дебди илон устаси. Кейин аёлига телефон қилиб дебди:
— Онаси келгунимча ош дамлаб қўй, - дебди-да, ҳалиги кишига қараб, - кўрдингми, гаплашдим, - дебди.
Самолётда ҳайвонлар учиб кетаётишган экан. Шер ҳаммасини йиғиб дебди:
— Ким салонда сигарет чекса, самолётдан ташлаб юбораман.
Бир пайт оқ қуш чекиб ўтирган экан. Ёнига қуён келиб:
— Нимага сигарет чекяпсан? Шер кўриб қолса, самолётдан ташлаб юборади, - деса, оқ қуш:
— Қўрқма! Чекавер! Ҳеч нарса қилмайди, - дебди.
Иккаласи чекиб ўтирса, шер келиб қолиб, самолётдан отиб юборибди.
Оқ қуш қуёнга қараб:
— Учишни биласанми? – дебди.
— Йўқ... – дебди пастга тушаётган қуён.
— Учишни билмасанг, нима қилардинг чекиб?! – деб учиб кетган экан.
Бир одамни ит тишлаб олди. У докторга борди.
— Сизни қутурган ит тишлабди, - деди доктор.
Шунда ҳалиги одам қоғозга шошиб бир нималарни ёза бошлади.
— Нима, васиятнома ёзяпсизми? - сўради доктор. Ҳавотирланманг, тузалиб кетасиз.
— Мен тузалгунимча тишлашим керак бўлган одамларнинг рўйхатини тузяпман.
Сигир ёнғоқ дарахтга чиқиб кетаётган экан мушук кўриб қолиб, сўрабди:
— Ҳой сигир, нега дарахтга чиқяпсан?
Сигир:
— Олма емоқчиман, - дебди.
— Ие, бу ёнғоқ дарахти-ку?! - сўрабди ҳайрон бўлиб мушук.
Сигир бўлса:
— Олма ўзимда бор, - дермиш.
Афанди бир куни товуқларига қараб ҳаёл суриб ўтирса, хотини кўриб:
— Нимани ўйлаб ўтирибсиз, - дебди.
Афанди:
— Биз энг олий мавжудод бўла туриб, шу парандаларчалик бўла олмаймиз. Қара, битта хўрозни қирқта хотини бор, болалари эса беҳисоб бўлса ҳам, ҳеч қайси бирига алимент тўламайди ва энг қизиғи бирорта ҳам қайнонаси йўқ, - дебди.
Ўрмонда катта байрам бўлаётган экан. Ҳамма ҳайвонлар хурсанд! Айниқса, айиқ ҳаммадан кўпроқ қувониб юрганмуш. Нима гаплигини сўрашса:
— Маша турмушга чиқяпти, - дермиш айиқвой.
Бир одам ветеринарни мазаҳ қилмоқчи бўлибди:
— Сиз мол докторимисиз?
— Ҳа, қаерингиз оғрияпти?
Эр-хотин овқатланиб ўтиришса, хотини косадаги овқатини кийимига тўкиб юборибди:
— Вой қаранг, ҳудди чўчқага ўхшайман-а..., - дебди хотини.
— Ҳа! Аниқроғи уст-бошига овқат тўкилган чўчқага..., - дермиш эри.
Ҳайвонот боғида фил йўқолибди. Полиция бошлиғига уни топишга 3 кун муҳлат беришибди. Муҳлат ўтди, Полиция бошлиғидан:
— Филни топдингларми? - деб сўрашибди
— Ҳа, албатта топдик-да, - деб
Хонага қуённи олиб келишибди
— Ие, шу филми?
Қуён ҳавотирда:
— Ҳа, мен филман! Филман! фақат урманглар мени!
Нафақага чиқган бой амаки ов қилгани йўл олибди. Ов қилиб юрса, олдидан бир қурбақа чиқиб, тилга кирибди:
— Мени ўзингиз билан олиб кетинг. Уйингизга олиб бориб, менга бўса ҳадья этсангиз, мен гўзал қизга айланаман...
Амаки ўйланиб туриб:
— Майли уйга олиб кетаман. Лекин бўсани ҳаёлингдан чиқар! Гўзал қизлар тиқилиб ётибди. Гапирадиган қурбақа эса ҳеч кимда йўқ!